» » Зоминда ўтган сайёр қабулда 38 та муаммога ечим топилди

Зоминда ўтган сайёр қабулда 38 та муаммога ечим топилди

27 май 2019 г 1 940 Комментарии: 0

Ўтган ҳафтанинг шанба куни Зомин туманидаги "Туркман” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Абдукарим Ишназаровнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабулга вилоят халқ қабулхонаси мудири Байрам Узоқов, туман ҳокимлиги мутасаддилари, идора ва ташкилотлар масъуллари жалб этилди. Қисқача кириш  сўзидан сўнг бир қатор иқтидорли ёшларга бадиий адабиётлар тўплами топширилди. Ҳудуддаги кам таъминланган оилаларга 50 қоп ун, бемор инсонларга эса ногиронлик аравачаси, қўлтиқтаёқ ва дори-дармон воситалари тарқатилди.

Шундан сўнг қабул жараёнлари бошланди. Шу куни 76 нафар фуқароларнинг мурожаати эшитилди. 

Фуқароларнинг мурожаати йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой билан таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш, ишга жойлашиш каби масалалар хусусида бўлди.

Жойида ҳал қилиш имкони бўлган 38 та оғзаки мурожаат эгаларининг талаблари қаноатлантирилди. 90 та муаммолар ечимини кутаётганлиги маълум бўлди. 23 тасига асосли тушунтиришлар берилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган 29 та мурожаатларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга бўлган давлат идораларига муддат белгиланиб, тегишли органлар томонидан назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.

Жиззах вилоят Давлат солиқ

бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!