Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Дўстликда мажбурий меҳнатга қандай қарашмоқда

Дўстликда мажбурий меҳнатга қандай қарашмоқда

07 июнь 2018 йил
741
0

Халқаро меҳнат ташкилоти экспертлари Республика касаба уюшмалари федерацияси вакиллари иштирокида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, қишлоқхўжалигида меҳнаткашларга қулай меҳнат шароитлари яратиб беришга бағишланган семинар ўтказди. Унда тумандаги фермер хўжалиги раислари, ташкилотлар вакиллари қатнашди.

 

Экспертлар республикамизда ратификация қилинган халқаро конвенцияларда белгиланган ҳуқуқий нормаларни йиғилганларга тушунтириб ўтишди.

Шунингдек, миллий қонунчилигимизда ҳам мажбурий меҳнатнинг ва унинг олдини олиш бўйича тегишли моддалар киритилган.

Хусусан, Конституциямизнинг 37-моддасида: «Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.

Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади», дея белгилаб қўйилган.

Шу ўринда мажбурий меҳнат тушунчасига тўхталиб ўтиш жоиз.

Мажбурий меҳнат – бирор-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали иш бажаришга мажбурлаш ҳисобланади. Яъни, ҳеч ким шахсни ишдан бўшатиб юбораман, ойлигингни камайтираман, лавозимингни тушираман ва ҳоказо таҳдидлар билан мажбурий меҳнатга жалб қилишга ҳақли эмас.

Қуйидаги ишлар мажбурий меҳнат ҳисобланмайди:

·ҳарбий ёки муқобил хизмат тўғрисидаги қонунлар асосидаги ишлар;

·фавқулодда ҳолат юз берган шароитлардаги ишлар;

·суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан қўлланадиган ишлар;

·қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозим бўлган ишлар мажбурий меҳнат деб ҳисобланмайди.

Демак, юқоридаги кўрсатилган ҳоллардан ташқари ходимни зўрлаш ёкиқўрқитиш, жазо қўллаш, меҳнат фаолияти ва рағбатлантиришни чеклаш каби усуллар орқали бевосита мансаб вазифасига кирмайдиган ҳар қандай ишга жалб қилиш мажбурий меҳнат деб топилади. Ходимларни уларнинг ихтиёрисиз ободонлаштириш, мавсумий қишлоқ хўжалиги ва қурилиш ишларига, шунингдек, турли тадбирларга жалб қилиш кабилар ҳам мажбурий меҳнатнинг кўринишлари деб баҳоланади.

Мажбурий меҳнатга жалб этган шахсга миллий қонунчилигимизда жазо белгилаб қўйилган.

Иш берувчи ёки бирор мансабдор шахснинг фуқароларни мажбурий меҳнатга жалб қилиши маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига мувофиқ, энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима белгиланган. Мансабдор шахсларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилишда, ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик даражасига қараб Жиноят кодексининг 205-, 206-моддаларига кўра жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

Семинарда бу каби қонун нормалари иштирокчиларга атрофича тушунтириб берилди.

Маҳмуд Яхшиликов,

АСМХ касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар