Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зомин туманида судга келган ота алимент қарздорлигини тўлашга қарор қилди  

Зомин туманида судга келган ота алимент қарздорлигини тўлашга қарор қилди  

29 май 2019 йил
967
0

Зомин туманидаги “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида туман прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими, маъмурий ишлар бўйича суд, хотин-қизлар қўмитаси, бандликка кўмаклашиш марказларнинг ўзаро ҳамкорлигида ташкил этилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг буйруғига кўра, қарздор Шохрух Усмонқуловдан 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ва қарздор Мухаммади Элмуродовдан 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари юзасидан эр – хотин ўртасида олиб борилган диний ва ҳуқуқий тушунтириш ишлари натижасида тарафларни яраштиришга эришилди.

Шунингдек, ташкил этилган тадбирда маъмурий ишлар бўйича Зомин туман суди томонидан алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан Мажбурий ижро бюросининг ижро ҳаракатлари таҳлил этилди.

Унга кўра, 15 млн. 830 минг сўм алиментни тўлашдан бўйин товлаб келган Мансур Тоштемиров, 8 млн. 318 минг сўм алимент пулини тўламаган фуқаро Исмоил Хусанов, 9 млн 910 минг сўм алимент пулини шу пайтга қадар тўламасдан келган Акбар Эшназаровга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Эътиборлиси, алимент тўловидан қарздор фуқароларга берилган ҳуқуқий тушунчалардан тўғри хулоса чиқарган Ғайратжон Раҳмонов
6 млн. 272 минг сўм ва Ғайрат Ҳасанов 1 млн 598 минг сўмни шу куниёқ тўлашга қарор қилишди.

Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар