» » Жиззах вилоятида Қорахонийлар даврига оид шаҳар қолдиқлари топилди

Жиззах вилоятида Қорахонийлар даврига оид шаҳар қолдиқлари топилди

30 май 2019 г 1 889 Комментарии: 0

Ўзбек археологлари томонидан Жиззах вилояти Тошбулоқ ёдгорлигида, денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда Қорахонийлар даврига оид шаҳар қолдиқлари топилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тошкентдаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фанлар академияси Археологик тадқиқотлар институти томонидан «Ўзбекистон археологияси: ютуқлар, муаммолар ва истиқбол» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

«Яқин кунларда археологларимиз томонидан Жиззах вилояти Тошбулоқ ёдгорлигида, денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда Қорахонийлар даврига оид шаҳар қолдиқлари топилди, – дейди Ўзбекистон Фанлар академияси Археологик тадқиқотлар институти директори Фарҳод Мақсудов. – Ушбу ёдгорлик замонавий технологиялар асосида ўрганилди. Бу ҳам бугунги шаҳар археологиямиз учун катта ютуқ ҳисобланади».

Самарқанд вилояти Кофирқалъа ёдгорлигида ёғоч панно қолдиқлари топилиб, таъмирланган. Наманган вилояти Ахсикент ёдгорлигида қазишма объектлари музейлаштирилди. Самарқанднинг қадимий ўрни Афросиёб ёдгорлигидан топилган илк ўрта асрларга мансуб деворий суратлар ҳозирги замон талаблари асосида таъмирланди. Бухоро воҳасини қадимдан ўраб олган воҳа девори – Кампир девор қолдиқлари ўрни очилди. Термиз шаҳар ёдгорлигида ер ости Будда ибодатхонаси ва ундан «муқаддас ступа», буддавий роҳиб ва маъбуларнинг қолдиқлари топилди. Зарафшон воҳаси ва Амударё дельтасида олиб борилган тадқиқотлар туфайли Калтаминор маданиятининг ривожланиши ва унинг тараққиёт йўллари, хронологияси ва ёдгорликларнинг геологик ҳолатини ўрганиш бўйича янги маълумотлар қўлга киритилди.

Мамлакатда қадимдан қабристонларни обод қилиш, янги қабристонларни ташкил этиш бўйича қатор ишлар қилинади. Айрим тарихий объектларнинг аксарияти қабристонлар остида қолиб кетган.

Мамлакатда 3 та Темур дарвоза бор. Уни айрим тарихчилар, журналистлар нотўғри талқин қилади. Биринчиси, Жиззах яқинидаги «Илон ўтди» дарасида жойлашган. Иккинчиси, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари оролиғидаги Дарбанд ҳудуди яқинида, учинчиси, Самарқанд вилояти Қўшработ туманида. Тадбирда бу дарвозаларнинг номи ОАВда тўғри талқин қилиниши кераклиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Журналистларнинг саволларига жавоб қайтарилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!