» » Дўстликдаги сайёр қабулда имтиёзли кредит ажратилишида сусткашликка йўл қўйган банклар фош этилди

Дўстликдаги сайёр қабулда имтиёзли кредит ажратилишида сусткашликка йўл қўйган банклар фош этилди

31 май 2019 г 2 070 Комментарии: 0

Дўстлик туманида 4-сектор раҳбари, Давлат солиқ қўмитаси масъуллари томонидан сайёр қабул ўтказилди. 

Оммавий сайёр қабулда Жиззах вилоят сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимлиги, тегишли ташкилот масъуллари, вилоят  фуқаролари иштирок этди.

Қабулда фуқароларнинг уй-жой, йўл-транспорт, тадбиркорлик, соғлиқни сақлаш, таълим, коммунал хизмат каби йўналишларга оид 40 га яқин мурожаати тингланиб, аксарият 13 тага яқин мурожаатлар  шу жойнинг ўзида ечим топилди. Хусусан,  бир гуруҳ фуқаролар 2018 йил 7 июнда Президент қарори билан "Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун банклар томонидан кредитлар  лолмаётганликлари  борасидаги  мурожаатлари  шу жойнинг ўзида ҳал этилди. 

Банк раҳбарларига уч кун ичида тадбиркорликни йўлга қўймоқчи бўлган фуқароларга кредитлар ажратилиши  бўйича тегишли  вазифа юкланиб, ижроси назоратга олинди. 

– Чорвачиликни йўлга қўйиб, оилавий тадбиркорликни бошлаш учун банкка ҳужжатларни топирган эдим. Бироқ, банк ходимлари 15 кундан буён кредит ажратилиши пайсалга солиниб келинмоқда. Мазкур  ҳолат бўйича ўтказилган сайёр қабулда ёрдам сўраб, 4-сектор раҳбарига мурожаат қилдим, – дейди  Пахтакор туман, Пахтакор ҚФЙ, Б. Мелиев кўчасида  истиқомат қилувчи фуқаро А.Жўраева. – Юртимизда раҳбарларнинг хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан сайёр қабуллар ўтказиш  тизими йўлга қўйилгани яхши иш бўлди. Шу асосда муаммоимга ечим топилди. 

Сайёр қабулда ижроси маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди. 

Шу куни Дўстлик тумани Давлат солиқ инспекциясига қарашли 4 – сектордаги маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларидаги кам таъминланган ва ногиронлиги бор оилалар вакилларига арзонлаштирилган нархларда ун маҳсулотлари сотилиши ташкиллаштирилди. 

Вилоят сектор раҳбарларининг жойлардаги сайёр қабуллари белгиланган режа асосида давом этмоқда.

Рустам Бегимқулов

Дўстлик тумани ДСИ раҳбари

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!