Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Янгиободнинг болалари хурсанд сабаби...

Янгиободнинг болалари хурсанд сабаби...

08 июнь 2018 йил
479
0

Янгиобод туман 1-сон умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган кундузги болалар оромгоҳида туман Маданият бўлими, 19-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг бадиий жамоалари, эстрада ҳонандалари, театрлаштирилган "Шов-шув” жамоалари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Концерт 1-умумий ўрта таълим мактабининг спорт залида бўлиб ўтди. Спорт залга овоз кучайтиргичлар мосламалари ўрнатилиб, гуллар билан безатилди. Концертда оромгоҳга бириктирилган ўқитувчилар ва оромгоҳдаги болалар иштирок этдилар.

Болалар учун эстрада ҳонандалари томонидан ажойиб куй-қўшиқлар куйланди. Шундан сўнг,"Шов-шув” жамоаси томонидан театрлаштирилган томошалари намойиш этилди.

Тадбир давомида ҳар хил савол-жавобли ўйинлар ташкил этилиб, ўйинда ғолиб бўлган болажонлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбирдан 100 дан ортиқ ёшлар маданий хордиқ олдилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар