» » Янгиобод туманидаги мактабга Марказий сайлов комиссияси раиси китоблар совға қилди

Янгиобод туманидаги мактабга Марказий сайлов комиссияси раиси китоблар совға қилди

04 июнь 2019 г 2 165 Комментарии: 0

Янгиобод туманидаги Юртбошимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини ўзида акс эттирган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов ташриф буюриб, Совот маҳалла фуқаролар йиғинидаги ўзи таҳсил олган 4-мактабига 300 дан ортиқ бадиий ва болалар адабиётининг энг сара намуналарини тақдим этди.

Шунингдек, тадбирда пойтахтимиздан ташриф буюрган Муқимий номидаги мусиқали драма театри актёри Меҳмонали Салимов, судялар тайёрлаш Олий мактаби директори ўринбосари Комилжон Синдоров ҳамда энг ёш гроссмейстр, шахмат бўйича Осиё ва жаҳон чемпиони Жавоҳир Синдоровларнинг ташрифи тадбирни янада сермазмун ўтишига сабаб бўлиб, ёшларни янада фаолликка ундади.
Ушбу кун Янгиобод тумани ёшлари қалбида чуқур из қолдирди. Боиси, шахмат бўйича Осиё ва жаҳон чемпиони, энг ёш гроссмейстр Жавоҳир Синдоровнинг туман ёшлари учун ўтказган маҳорат дарслари кўплаб ҳаваскор ёшларни олий мақсадлар сари етаклади десак адашмаган бўламиз.

Муродбек Раҳмонбердиев,
Ёшлар иттифоқи Янгиобод туман Кенгаши раиси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!