Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича грант лойиҳалар амалга ошади

Жиззахда ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича грант лойиҳалар амалга ошади

08 июнь 2018 йил
914
0

7-8 июнь кунлари Жиззах шаҳрида "Фуқаролик жамияти ташкилотлари самарадорлигини ошириш” лойиҳаси доирасида семинар тренинг бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларни миллий ассоциацияси ҳамда Республика ОИТСга қарши курашиш маркази ва БМТнинг Глобал фонди билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Семинар тренингни ўтказишдан асосий мақсад – аҳолининг ижтимоий қатлами орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишда профилактика ишларини амалга ошириш бўйича давлат ташкилотлари ҳамда ННТ раҳбари ва ходимларининг билим салоҳиятини оширишдан иборатди. Ўзбекистонда қўшма халқаро ташкилотлар ва ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди  лойиҳаларини амалга ошириш, ижтимоий шерикликда лойиҳавий таклифларни ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш жараёнлари ҳақида давлат ташкилотлари ҳамда ННтлар мутахассисларини хабардор қилиш юзасидан тренерлар томонидан тушунчалар берилди.

- "Ўзбекистон Республикасида Одам иммунитет танқислиги вируси (ОИТВ) келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши круашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 25 январдаги Президент қарори билан тасдиқланган  "2018 йилда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши круашиш бўича давлат дастури доирасида амалга оширилди, - дейди ЎзННТМА Жиззах вилояти ресурс маркази ҳамда Жиззах вилоят "Истиқлол авлоди” ННТ раҳбари Назифа Камалова.

Семинар давомида Жиззах вилоятида ОИВ/ОИТС билан касалланиш даражасининг бугунги вазияти, амалга ошириладиган ишлар таҳлили, ННТлар зиммасида турган асосий вазифалар, ҳамкорликда амалга ошириладиган ижтимоий тадбирларни ташкил этиш усуллари ҳақида иштирокчиларларга тушунчалар берилди.

Имом-хатиблар томонидан қонунчилик ва ахлоқ, миллий ва диний қарашлар асосида мазкур касалликнинг тарқалишини олдини олиш юзасидан ўзларининг тавсиялари билан ўртоқлашдилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар