Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Пахтакор туманидаги ободлик–халқни фаровон қилмоқда

Пахтакор туманидаги ободлик–халқни фаровон қилмоқда

13 июнь 2019 йил
243
0

Ҳар ким ўзи яшайдиган уй, маҳалла ва қишлоқни ободонлаштиришда ҳиссасини қўшса, юртимиз обод бўлади, шунга яраша обод юртда яшайдиган одамлар кайфияти яхши бўлиши таъминланади.

Бугун юртимизда кенг қулоч ёйган “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида Пахтакор туманида бунёдкорлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Туманда ўтган асрнинг 60 йилларида қурилган 88 та барак уй-жойлар ўрнида кўп қаватли ҳамда якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.

Барак  уй-жойларда 900 дан ортиқ оилаларга туман марказига узоқ бўлмаган “Олтинкўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан 19,0 гектар ва “Олмазор” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан 4,2 гектарда 620 та замонавий уй-жойлар, мактаб, боғча, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари қурилишига  ер майдони ажратилди.

“Олтинкўл” маҳалла фуқаролар йиғинида бугунги кунга келиб 448 та замонавий типдаги уй-жойларнинг 448 тасида пойдевори учун ер қазиш ишлари, 341 тасида подушка, 109 тасида пойдевор ишлари ҳамда 5 тасида деворни кўтариш ишлари якунига етказилди.

20 та уй-жойларда девор қисмидаги ишлар ярмига етказилиб, 5 та уй-жойнинг том қисмини ёпиш ишлари амалга оширилмоқда.

Қурилиш ишларига 500 дан ортиқ  махсус техникалар ёрдамида қум-шағал, 350 тонна цемент олиб келиниб, 46 дона электр таъминоти учун темир бетон устунлар ўрнатилди.

Шунингдек, 2,0 км электр ҳаво тармоғи тортилиб, 2,1 км ичимлик сув тармоғи янгидан ўтказилди ва 2 та кўприк қуриш ишлари амалга оширилди.

“Олтинкўл” ҳамда “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли вақтинча истиқомат қилиши учун 800 та чодирлар ўрнатилди.

Вақтинча ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида тикувчилик цехи ташкил этилиб 100 зиёд опа-сингилларимиз бандлиги таъминланди.

Мазкур бунёдкорлик ишларида вилоятдаги ўз юртининг асл фарзанди деб билган, халқ билан ҳамнафас бўлган инсонлар тарихий ўзгаришларга камарбаста бўлиб ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Бу каби кенг кўламдаги ободончилик ишлари Пахтакор тумани маркази ҳамда чекка ҳудудларида супермаркетлар, миницехлар, ҳаммомлар, нонвойхоналар, давлат хизматлари маркази, болалар майдончалари, истироҳат боғлари, меҳмонхоналар қурилиши билан давом эттирилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар