Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Расмий хабар: Жиззахдаги кондитер цехини ўчириш учун қарийб 3 соат вақт кетган

Расмий хабар: Жиззахдаги кондитер цехини ўчириш учун қарийб 3 соат вақт кетган

13 июнь 2019 йил
259
0

2019 йилнинг 12 июнь куни кеч соат 20-43да Жиззах шаҳридаги Ҳ.Олимжон маҳалласи, Р.Ахмуродов кўчасида жойлашган “Бону ширинликлари” масъулияти чекланган жамиятига қарашли қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида ёнғин келиб чиқди.

Натижада бинонинг жами 400 кв.м майдондаги том қисми ҳамда ичидаги қандолат махсулотлари ишлаб чиқарувчи жиҳозлар ва маҳсулотлар ёнган. Бу ҳақда Жиззах вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.

Жиззах шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлимига ушбу ёнғин бўйича 12 июнь куни 20:43 да маълумот берилган ва шахсий таркиб ҳамда махсус техникалар соат 20:50 да етиб бориб, 21:35 да ўраб олинган. Ёнғин 23:50 да батамом ўчирилган.

Ёнғинни ўчиришга Жиззах шаҳар ва Ш.Рашидов туманидан жами 6 та махсус техника, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2 та жанговар бўлинмалари, вилоят автойўл корхонаси, ободонлаштириш бошқармаси, сувоқова корхоналарининг сув ташувчи автоуловлари жалб этилган. Ёнғин хавфсизлиги хизмати шахсий таркибининг саъйи ҳаракатлари натижасида бинонинг 900 м.кв майдони ёнғиндан сақлаб қолинган. Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва офат келтирган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ёнғиндан куйган ёки жиддий жароҳат олганлар йўқ дейилади расмий хабарда.

Мазкур кондитер цехи жорий йилнинг февраль ойида ишга тушган бўлиб, бу ерда шоколад ишлаб чиқариш йўлга қўйилган эди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар