Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Хитойнинг Шакман компанияси Жиззах вилоятида юк автомобилларини ишлаб чиқариш заводини қурмоқчи

Хитойнинг Шакман компанияси Жиззах вилоятида юк автомобилларини ишлаб чиқариш заводини қурмоқчи

15 июнь 2019 йил
1 417
0

Пойтахтимизда Жиззах вилоятида юк автомобиллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда Жиззах вилояти хокими инвестиция, инновация, эркин ва кичик иқтисодий зоналарни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.Ахмедxаджаев МДХ мамлакатларининг Савдо зонаси бўлими бош директори жаноб Чжо Чо – Шакман Хитой компаниясининг Козоғистон ваколатхонаси директори, шунингдек, “BAIKONUR Machinery Sales Kazakhstan” компаниясининг умумий ва тижорат директори Лим Юри ва Мейрбек Мади иштирок этишди.

Шакман (Shaanxi) – юк машиналар маркаси, SHAANXI HEAVY DАTY AUTOMOBILE Co. заводида ишлаб чиқарилади. Weichai Holding Group Co., Ltd. автомобиль гуруҳи таркибига кирувчи ва бундан ташқари, бошқа бир қатор ишлаб чиқарувчилар томонидан Хитой юк машиналари қурулишида ишлатиладиган компонентлар, йиғиш ва юк автомобиль қисмлари ишлаб чиқарадиган бир неча компания мавжуд.

Компаниянинг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги охирги 10 йил ичида бир неча минг автомобилларнинг республика ва жамоат соҳаси субъектлари томонидан импорт қилиниши билан боғлиқ.

Ушбу лойиҳа доирасида Жиззах вилоятида ички бозорни таъминлаш ва қўшни мамлакатларга Туркманистон, Тожикистон, Афғонистонга экспорт қилиш учун Хитойнинг Шакман компанияси томонидан юк автомобилларини ишлаб чиқариш учун завод қуриш режалаштирилган.

Жиззах вилояти ҳокимиятининг рахбарияти технологик асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш технологиясини танлашга алохида эътибор қаратмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Евро-5 асосида юк автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий барча халқаро мейор ва стандартларга мос завод  қурилиши кутилмоқда.

Чет эл компанияси ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши компаниянинг замонавий техник ва технологик ечимларига асосланганлигини кафолатлаши кампания мутасаддилари томонидан айтиб ўтилди.

Хитой компаниясининг раҳбарияти Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий ва божхона сиёсатида яратилган қулай сармоявий шарт-шароитлар хақида гапириб, компанияда Ўзбекистон бозорига катта қизиқиш уйғотгани алохида такидлаб ўтилди.

Музокаралар якунида кўшимча ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида келишувга эришилди ва шу ой охирига қадар лойиҳанинг шартлари хамда параметрларини батафсил ўрганиш учун Хитой компаниялари мутахассислар делегацияси Ўзбекистонга юборилиши, бу эса ўз навбатида лойиҳани амалга ошириш учун дастлабки техник, иқтисодий, молиявий ва инвестициявий кўрсаткичларни аниқлаш имконини беради.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар