» » Жиззахда Ўзбекистон—Қозоғистон чегараси демаркацияси бўйича музокаралар бўлиб ўтди

Жиззахда Ўзбекистон—Қозоғистон чегараси демаркацияси бўйича музокаралар бўлиб ўтди

17 июнь 2019 г 1 651 Комментарии: 0

Аввал эришилган келишувларга мувофиқ 10—14 июнь кунлари Жиззах шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда давлатлараро чегара демаркацияси бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишлар давом эттирилди ҳамда Орол денгизининг қуриб қолган қисмидаги Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегараси участкасида дала демаркация ишлари бажарилиши юзасидан фикр алмашилди.

Музокаралар якунларида делегация раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Абдуллаев ва Қозоғистон Республикаси ТИВнинг махсус топшириқлар бўйича Элчиси Зулфия Аманжолова тегишли Баённомани имзолади.

Учрашув анъанавий дўстлик муҳитида ўтди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!