» » Фориш туманида 400 млн долларлик цемент заводи қурилади

Фориш туманида 400 млн долларлик цемент заводи қурилади

18 июнь 2019 г 2 524 Комментарии: 0

Ҳукумат қарори билан (501-сон, 15.06.2019-й.) Жиззах вилояти Фориш туманида 2019—2020 йилларда қиймати 400 миллион АҚШ доллари бўлган, йилига 4 миллион тонна портландцемент ишлаб чиқариш қувватига эга цемент заводи қурилиши белгиланди (инвестиция лойиҳаси). Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар қилади.

Лойиҳани амалга ошириш мақсадида таъсисчилари Phoenix Consulting GmbH (ГФР) ва Medianet in H.M.Hermsen (ГФР) бўлган UTD-Holding МЧЖ томонидан МЧЖ шаклидаги UTD Cement корхонаси ташкил этилди.

Қарор билан мазкур лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий параметрлари ҳам тасдиқланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!