Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зоминда 29-30 июнь кунлари “ Асал ва доривор гиёҳлар фестивали” бўлиб ўтади

Зоминда 29-30 июнь кунлари “ Асал ва доривор гиёҳлар фестивали” бўлиб ўтади

18 июнь 2019 йил
242
0

Сир эмаски Зоминни Ўзбекистоннинг “Швейцария”си дейишади. Бу ерга қадам ранжида қилган кишилар шифобахш тоғ ҳавосидан баҳраманд бўлиб, табиатнинг гўзаллигидан кўз узолмайди.

Яқин кунларда яшилликка бурканган Зоминнинг туман марказий истироҳат боғида вилоятимизда илк бор “Асал ва доривор гиёҳлар фестивали” ўтказилиши кутилмоқда.

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад Жиззах вилоятида етиштирилган асал ва шифобахш гиёҳларнинг турлари, уларнинг дориворлиги хусусиятига кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш ва мазкур соҳада тадбиркорликни ривожлантиришдан иборатдир.

Мазкур тадбирга республикамизда фаолият юритаётган Эрон, АҚШ, Туркия ва Афғонистонлик туристларнинг меҳмон бўлиши кутилмоқда. Бу эса ўз навбатида хорижликларнинг Жиззах вилоятида сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришларига асос бўлиши мумкин.

Фестиваль асал, доривор гиёҳларнинг энг яхши намуналари, моҳир ҳунармандлар билан бирга миллий-ҳудудий брэнд номинацияси ҳам муносиб тақдирланади. Фольклор жамоаларининг чиқишлари ҳамда Зомин миллий боғига саёҳат иштирокчиларида катта таассурот қолдиради, деб ўйлаймиз.

                                                     Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар