Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Форишда 66 нафар одам ишлик бўлди

Форишда 66 нафар одам ишлик бўлди

09 июнь 2018 йил
443
0

Аҳолини иш билан таъминлаш, ижтимоий муҳофаза қилиш бугунги куннинг энг муҳим вазифасига айланган.

Шу боис туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорликда мунтазам равишда иш билан банд бўлмаган фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркасини ташкил этиб келяпти.

Бу галги «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркасида туманда фаолият юритаётган 44 та корхона, ташкилот, муассасалар, кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликлари ўзларида мавжуд бўлган 123 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

«Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркасида жами 126 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар иштирок этган бўлса, уларнинг 98 нафарини касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлар ташкил этади. Меҳнат ярмаркасида иш сўраб мурожаат этган фуқароларнинг 66 нафари йўлланма асосида ўзлари танлаган касб мутахассисликлари бўйича тумандаги корхона, ташкилот, муассасаларга ишга юборилди. Бундан ташқари «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркасида иштирок этган ва иш билан банд бўлмаган фуқаролардан 50 нафари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 799-сонли қарорига асосан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўлланма берилди. 10 нафар фуқарога «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонун асосида йўл-йўриқ ва маслаҳатлар берилди.

Тошпўлат РАҲМАТОВ,

бандликка кўмаклашиш маркази директори ўринбосари
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар