» » Францияликлар Бахмал туманида мевани қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширмоқчи

Францияликлар Бахмал туманида мевани қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширмоқчи

21 июнь 2019 г 2 213 Комментарии: 0

Жиззах вилоят хокимлигига “BMB Trade Group” ҳамкорлигида Франциянинг Liatech SA” компанияси вакиллари ташриф буюришди.

Liatech SA”  компанияси вакилларини вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳамда Президент администрацияси вакили билан учрашуви ўтказилди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад, Бахмал туманида Европа технологияси асосида барпо этиладиган мевани қайта ишлаш лойиҳасини яқин келажакда амалга оширишдир.

“Liatech SA” дунё миқёсида мувофақиятли фаолият юритувчи ширкатдир. Жумладан, Перу, Конго, Армения каби давлатларда корхоналари ва 35 га яқин мухандислик иншоотлари мавжуддир.

Компания вакиллари Бахмал туманидаги боғларни кўздан кечириш истагини билдирдилар ва бу уларнинг лойиҳаларида кўрсатилган техник параметрларни ўз андозаларида белгилаб олишда катта ёрдам беришини таъкидлаб ўтишди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 10 млн. АҚШ долл.га бахоланмоқда.

Музокаралар сўнгида томонлар ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиб, мутасадди ташкилотлар билан келишган ҳолда лойиҳани амалга оширишга тайёрликларини маълум қилишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!