» » Жиззахда ёш тадбиркорлар ҳафталиги давом этмоқда

Жиззахда ёш тадбиркорлар ҳафталиги давом этмоқда

24 июнь 2019 г 2 106 Комментарии: 0

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази  вилоят бўлинмаси “Ёшлар ойлиги” дорасида “Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳафталиги”ни ўтказмоқда.  

Ҳафталик доирасида вилоятнинг шаҳар ва туманиларида “Yoshlar - kelajagimiz” давлат дастури мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган ўқув-семинарлар, ёш тадбиркорлар иштирокида “Тадбиркорлик сирлари” мавзусидаги учрашувлар, “Қишлоқ хўжалиги олдидаги долзарб вазифалар” мавзуида давра суҳбатлари, савдо ярмаркалари, бизнес саёҳатлар ташкил этилмоқда.  

Жумладан ҳафталик доирасида Арнасой, Бахмал, Ғаллаорол, Зомин, Фориш туман филиалари томонидан тумандаги ёш тадбиркорлар билан “Тадбиркорлик сирлари ” мавзусида ўқув-семинарлар ташкил этилди. Ёшлар иттифоқи Янгиобод туман Кенгаши томонидан “Қишлоқ хўжалиги олдидаги долзарб вазифалар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Мазкур давра суҳбатида 70 нафарага яқин ёш фермерлар ва фермерликка қизиқувчи ёшлар қамраб олинди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах шаҳар Кенгаши фаол ёшлари томонидан томорқадан унумли фойдаланиш, дехқончилик фаолиятларини йўлга қўйишга кўмаклашиш мақсадида Жиззахлик маҳаласида яшовчи тадбиркор гулчи хонадонида амалий семинар ташкил этилди. Ёшлар иссикхонада гуллар етиштиришни кўздан кечириб, ўзларига керакли маълумотларни олишди.

Бахмал ва Ғаллаорол туманларида “Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастури доирасида имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ёшлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ярмаркаси ҳамда ёш фермерлар ва тадбиркорларнинг “Савдо ярмарклари” ташкил этилди. Ярмаркада 12 корхона ва ташкилот бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ёшларни  йирик тадбиркорлик лойиҳалари билан таништириш мақсадида Зомин туманидаги “QUALITY ELECTRONICS" корхонаси, Пахтакор туманидаги “Пахтакор ТЕКС” ип йигирув фабрикаси, Жиззах шаҳрида “Аккумулятор заводи”га бизнес-саёҳатлар ташкил этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!