» » Бу йил ўқувчилар олий таълим муассасаларига яшаш жойининг ўзидан давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат топширмоқда

Бу йил ўқувчилар олий таълим муассасаларига яшаш жойининг ўзидан давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат топширмоқда

25 июнь 2019 г 1 903 Комментарии: 0

Айни кунларда Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларидаги давлат хизматлари марказлари мижозлар билан ҳар доимгидан гавжум.

Абитуриентлар олий таълим муассасаларидан бештасига ҳужжат топшириш давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширмоқда.
Бу йил умумтаълим мактабини битирган ўқувчилар олий таълим муассасаларига бормасдан, яшаш жойининг ўзида давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат топширишни амалга ошириш имкониятига эга бўлишди. Давлатимиз томонидан уларга битта эмас, бирданига учтагача ОТМ ҳужжат топшириш, имтиҳон бўладиган жойни ўзи мустақил танлаш ҳуқуқи берилди.
Вилоятнинг энг олис ҳудудида жойлашган Янгиобод туманида бу йил ўн биринчи синфни битириб, олий таълим муассасасига ўқишга киришни истаган ёшлар яратилган қулайликдан катта мамнуният билан фойдаланишмоқда.
– Биз учун ҳужжатларни ҳудуддаги давлат хизматлари марказлари орқали топшириш катта имконият, – дейди тумандаги 10-умутаълим мактабининг 11-синфини тамомлаган Азизахон Сафарбоева. – Орзуйим келажакда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси бўлиш. Шунинг учун Гулистон давлат университети, Жиззах давлат педагогика институти, Самарқанд давлат университетларидаги ушбу йўналишларига ҳужжатларимни топширдим. Ҳужжат топширишнинг қулайлиги, таълим мутахассислигини эркин танлаш – бу бизга учун жуда катта имкониятдир.
Вилоятдаги барча давлат хизматлари марказларида абитуриентлар ўзларига яратилган қулайликдан фойдаланишмоқда. Давлат хизматлари марказлари ходимлари аҳолига кўрсатилаётган бошқа хизматлар қатори абитуриентларнинг мурожаатларини ҳам 10 дақиқа ичида қаноатлантираётир.
Тошқул БЕКНАЗАРОВ
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!