Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зоминда “Қулфи дил” номли китоб тақдимоти ўтказилди

Зоминда “Қулфи дил” номли китоб тақдимоти ўтказилди

11 июнь 2018 йил
867
0

Зомин туманида яшовчи фахрий педагог, ижодкор Турғун Ўрозалиевнинг "Қулфи дил” номли илк китоби тақдимоти ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси вилоят бўлими раиси Меҳрибон Абдураҳмонова, муаллифнинг курсдош дўсти Раҳмонқул Маматқулов, халқ таълими бўлими мудири ўринбосари Муроджон Йўлдошев, "Камолот кўзгуси” газетаси бош муҳаррири Бахтиёр Худойбердиев, фахрийлардан Холмурод Ғайбуллаев, Саид Бозорбоев, маҳаллий ёш ҳаваскор ижодкорлардан Муҳаббат Ўрозалиева, Эҳсон мирзолар сўзга чиқиб, Т.Ўрозалиевнинг биринчи китоби юзасидан ўз-фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Китобдан ўрин олган шеърлардан намуналар ўқилди.

Тақдимот мобайнида фаол иштирок этган ёшларга муаллиф дастхати билан китоблар эсдалик сифатида тақдим этилди.Ушбу тадбир ёшларда китобга, китобхонликка бўлган қизиқиш ва ҳавасни янада оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Абдулазиз Кенжаев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар