» » Жиззахда бешта муҳим ташаббус бўйича болажонлар шашка ва шахмат турлари бўйича беллашди

Жиззахда бешта муҳим ташаббус бўйича болажонлар шашка ва шахмат турлари бўйича беллашди

25 июнь 2019 г 2 354 Комментарии: 0

37-мактабгача таълим муассасаси Жиззах шаҳридаги катта боғчалардан биридир, бу масканда айни пайтда 315 болажонлар тарбияланмоқда.

27 нафар педагог ҳодимлар янги педагогик технологиялардан унумли фойдаланиб, яхши натижаларга эришмоқда.

МТМ мудираси Нафосат Юлдашеванинг айтишича олий тоифали педагог Азиза Жўрақулова ёш мутахассисларга ибрат кўрсатиб, устозлик қилмоқда. Тарбиячи Шахло Ризаева, Гулсанам Эсонқулова, Чарос Ибрагимова каби тарбиячилар меҳнатидан ва фаолиятидан ҳам ота-оналар мамнун.

Педагогик жамоа аъзолари “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида иш олиб бормоқдалар.

“Адолат” СДПнинг “Мактабгача таълим -  кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда боғчаларда бир қатор ҳайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Партиянинг вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Ҳар бир болага мехр-мурувват” ойлиги доирасида қолаверса, Юртбошимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси юзасидан мазкур боғчада спортнинг  шашка ва шахмат турлари бўйича мусобақа ташкил этилди. Мазкур тадбирда болажонлар билан биргаликда боғча педагогик жамоаси, ота-оналар ҳамда партия фаоллари иштирок этишди.

Дастлаб, болажонлар аллақачон харфларни таниганлиги, ўқишни ўрганганлигини намоён этиб, барчани хурсанд қилишди. Улар ўқиган шеърлар, ижро этган қўшиқлар ҳам тадбир қатнашчиларига манзур бўлди.           

Тадбир сўнгида болажонларга тадбир ташкилотчилари томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 

Достон ЗОКИРОВ

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!