Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда 3 та ННТга грант, биттасига ижтимоий буюртма сертификати топширилди

Жиззахда 3 та ННТга грант, биттасига ижтимоий буюртма сертификати топширилди

29 июнь 2019 йил
104
0

Жиззах шаҳар «Маҳалла» жамғармаси мажлислар залида “Ҳаракатлар стратегияси, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури ижросида ННТлар фаоллигини қўллаб-қувватлаш” мавзусида  амалий семинар ўтказилди.  Тадбир Жамоатчилик комиссияси, вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси,ФЖШМҚМИ, ЎзННТМА ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш  Жамоат фонди томонидан эълон қилинган лойиҳалар орқали 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастурини бажарилишида  вилоятдаги ННТларни иштирокини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борди.

Тадбир иштирокчиларига Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат Фонди томонидан 2019 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов натижалари таништирилди. Бу танловлардан вилоятимиз ННТлари томонидан 520 миллион сўм маблағ конкурс асосида ютиб олинди.

Шунингдек, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни тайёрлаш, уни амалга ошириш механизмлари бўйича ЎзННТМА ҳудудий бўлими 2019 йилда эълон қилинган давлат грантининг 2-, 3-танловлари мавзулари ва асосий йўналишлари, танловларда иштирок этиш шартлари ва талаблари, грант лойиҳаларини тайёрлаш, ҳисоботларни тақдим этиш масалалари юзасидан зарур тушунчалар берилди.«Фуқаролик жамияти институтларининг янада ривожланишига эришиш, уларнинг жамиятда ролини кучайтиришда “Ижтимоий шериклик”, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунлар ижроси таъминлаш, ижтимоий шерикликни кенгайтириш, грант танловларида қатнашиш, муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни тайёрлашда ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларига услубий ҳамда ахборот-маслаҳатлар бериб бориш бўйича  таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.    

ЎзННТМА Жиззах ҳудудий бўлинмаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар