» » Жиззахда Президентимизнинг Сенатнинг 21 мажлисидаги нутқида белгилаб берилган вазифалар ва Сенатда маъқулланган қонунларнинг мазмун-моҳияти бўйича учрашув ўтказилди

Жиззахда Президентимизнинг Сенатнинг 21 мажлисидаги нутқида белгилаб берилган вазифалар ва Сенатда маъқулланган қонунларнинг мазмун-моҳияти бўйича учрашув ўтказилди

29 июнь 2019 г 1 980 Комментарии: 0

Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқида белгилаб берилган вазифалар ва Сенатда маъқулланган қонунлар, кўриб чиқилган масалаларнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Маълумки, шу йил 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бўлиб ўтган ялпи мажлисида мамлакатимиз ҳаёти билан боғлиқ бир қатор масала, қонунлар кўриб чиқилди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев сўзлаган нутқида, авваламбор, миллий ва ҳудудий манфаатлар нуқтаи назаридан қонунлар ишлаб чиқилишида сенаторларнинг фаоллигини ошириш, ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан самарали парламент назоратини таъминлаш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, Сенатнинг халқаро йўналишдаги фаолиятини кучайтириш масалаларига эътибор қаратди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасида доимий ишловчи сенатор Турғун Искандаров Президентимизнинг маърузаси ва маъқулланган қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маъруза қилди. Маърузада Сенат ялпи мажлисида кўрилган масалалар ва Президент нутқида белгилаб берилган вазифалар моҳиятини аҳолига етказиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятини кучайтириш, депутатларнинг профессионал савиясини ошириш, уларнинг фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этишга эътибор қаратилди.
Шунингдек, Сенатда кўриб чиқилган қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тегишли соҳалар мутасаддилари маъруза қилди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Назира Мухторова ўз маърузасида Президентимиз нутқида мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий ҳаётида аёлларнинг ўрни ва нуфузини янада мустаҳкамлаш мақсадида белгилаб берилган вазифаларга тўхталди.
Йиғилишда Жиззах вилояти ҳокими Э.Солиев сўзга чиқди.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!