Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фориш туманида беш ташаббус бўйича хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда

Фориш туманида беш ташаббус бўйича хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда

29 июнь 2019 йил
102
0

Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббуснинг бири хотин-қизлар бандлигини таъминлаш.

Бу борада туманимизда янги иш ўринлари яратилиб, иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар ишга жойлаштириляпти.

Тадбиркор Тамара Юсупова томонидан Боғдон шаҳарчасида янги тикувчилик цехи ишга туширилиб, 5 нафар иш билан банд бўлмаган қизлар тикувчилик касбига ўргатилиб, иш билан таъминланди.

– Касб-ҳунар коллежини битириб, иш тополмай оввора бўлиб юргандик. Тикув цехининг ишга туширилиши билан доимий иш ўрнига эга бўлдик, – дейди тикувчи Шаҳноза Суюнова.

Тикувчилик цехида кўрпа-тўшак, турли кийим-кечаклар, келинлик ва аёллар либослари тикилиб, туманимиздаги ҳамда Жиззах шаҳридаги бозорларда сотилмоқда. Бундан ташқари аҳоли буюртмалари асосида ҳам тикувчилик маҳсулотлари тайёрланяпти.

Тикув цехининг Нигора Исматова, Муборак Кўбаева, Марҳабо Ботирова, Зебинисо Нурматова, Дилнора Тоштемирова сингари тикувчилари тайёрланаётган маҳсулотларнинг чиройи ва сифатли бўлишини таъминлашяпти.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар