Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда депутатлар фаолиятини кучайтириш бўйича йиғилиш ўтказилди

Жиззахда депутатлар фаолиятини кучайтириш бўйича йиғилиш ўтказилди

11 июнь 2018 йил
772
0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи Сенат комиссиясига ёрдам берувчи вилоят ишчи гуруҳи аъзоси сенатор Гулнора Тўраев Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши депутатлари билан йиғилиш ўтказди.

Тадбирда туман Кенгаши депутатлари фаоллигини ошириш, доимий комиссиялар ишини ташкил этиш, ҳудуддаги муаммоларни халқ вакиллари томонидан ўрганиб чиқиш, унинг ечимини топиш, тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарларига депутатлик сўровини юбориш ва унинг ижросини назоратга олиш юзасидан сўз юритилди.

Тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ўринбосари Қобил Хидиров, депутатлар Адиба Жабборова, Ойбек Ғаппоров, Олимжон Эргашевлар кун тартибидаги масала юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Йиғилишда муҳокама этилган масала юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Юлдош БЕРДИБЕКОВ,

Халқ депутатлари

туман Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар