» » Фоторепортаж: Жиззахда ўтказилган ёшлар кунидан ёрқин лаҳзалар

Фоторепортаж: Жиззахда ўтказилган ёшлар кунидан ёрқин лаҳзалар

01 июль 2019 г 2 245 Комментарии: 0

Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ташкил этилиши ҳамда 30 июнь санасининг “Ёшлар куни” деб эълон қилингани ёшларимиз ҳаётида муҳим воқеа бўлди.

Ушбу сана муносабати билан Жиззах вилоятида байрам тантаналари турли лойиҳа ва викториналар “Ёшлар сайллари”, “Дунё рақслари” шоу-концерт дастурлари, “YOUTTH DAY” шиори остидаги ёшлар марафони, “Китобхонлик викториналари”, “Хатна тўйлар”, “Ҳарбий техникалар ва қурол-яроғлар” кўргазмаси, “Ёшлар саф паради”, “Ёш фермерлар” маҳсулотлари кўргазмалари  ўтказилди.

Ёшлар куни муносабати билан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб 5000 дан ортиқ ёшлар эрталабки бадантарбия ва ёшлар марафонида шай бўлишди.

“Ёшлар куни”ни юқори кайфият ва кўтарингкилик билан бошлаган Жиззах ёшлари эрталабки бадантарбиядан сўнг, марафонга старт берилди 5 км масофани босиб ўтган ёшлар финиш сари дадил қадамлар ташлашди.

Марафонда маҳаллардаги вақтинчалик иш билан банд бўлмаган ёшлар, мактаб ўқувчилари, академик лицей ва коллеж ўқувчилари, Олий таълим муассасаси талабалари, ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.

Шунингдек, ёшлар билан бир сафда вилоят ҳокими ўринбосари, Жиззах шаҳар ҳокими, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси ва ҳамкор ташкилот раҳбарлари ҳам марафонда иштирок этишди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги ва Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида 11 нафар кўп фарзандли, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари учун хатна тўйлари ўтказилди.

Жиззах шаҳридаги “Яккасарой” тўйлар масканида бўлиб ўтган тўй танаталарида хатна тўй иштирокчиларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига шаҳар ҳокимлиги ва Ёшлар иттифоқининг эсталик ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

“Ёшлар куни” байрам дастурининг асосий тантаналари Ёшлар шаҳарчаси “Форум” мажмуасида бўлиб ўтди.

Дастлаб, вилоят ҳокими Эргаш Салиев Муҳтарам Президентимизнинг Ёшларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Вилоятимизда турли соҳаларда юқори натижаларга эришган ёшларнинг бир гуруҳи вилоят ҳокими ва ёшлар иттифоқининг қимматбаҳо ва эсталик совғалари билан тақдирланди ва Президентимизнинг ташаббуси билан таъсис этилган “Мард ўғлон” давлат мукофоти ўз эгаларига топширилди.

Мукофот спорт соҳасида Бобо Усмон Ботуровга, Адабиёт соҳасида Сайфиддин Оканов тақдирланди. 

Эстрадамизнинг ёш ва ёрқин юлдузлари иштирокида ажойиб рақс дилтортар наволар байрам дастурига кўтарингкилик бағишлади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!