» » 1-сектор: Мирзачўл туманидаги сайёр қабул давомида фуқаролар муаммоларига ечим топилмоқда (видео)

1-сектор: Мирзачўл туманидаги сайёр қабул давомида фуқаролар муаммоларига ечим топилмоқда (видео)

02 июль 2019 г 2 467 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокими, биринчи сектор раҳбари Эргаш Салиев Мирзачўл тумани "Янгидала” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги “Янгидала” маданият саройида сайёр қабул ўтказди.

Давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш, одамларимизнинг бахтли яшашини таъминлашдек эзгу мақсадлар мужассам.

Зеро, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, ижобий ҳал этиш устувор масала сифатида илгари сурилгани халқимизнинг давлатдан, жамиятдан рози бўлиб яшашида муҳим омил бўлмоқда.

Инсон манфаатларини ҳимоя қилиш учун раҳбарлар халқ билан мулоқот қилиши, фуқароларнинг дарду ташвишлари, орзу ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиши кераклигини даврнинг ўзи таъқозо этмоқда.

Айниқса, сўнгги уч йил, барчамизнинг ҳаётимизга, хусусан мамлакатимиз тарихига янги давр нафасини олиб кирди.

Мирзачўл туманида ўтказилган сайёр қабулда ҳам ҳар бир мурожаат атрофлича таҳлил этилиб, аксарияти жойида ҳал этилди.

-Қабул давомида фуқаролардан 60 та муаммоли масалалар юзасидан мурожаат тушган бўлса, уларнинг 15 таси  жойида ижобий ечим топди,- дейди ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича вилоят ҳокимининг 1-сектор штаби котиби Фазлиддин Элчибоев. - Қолган 46 та   мурожаат ўрганиш талаб этилганлиги сабабли мутасаддиларга кўриб чиқиб, масалаларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.

Қуйида мазкур сайёр қабулдан тайёрланган видеорепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.

                         

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!