» » “Жанговар машиналар биатлони – 2019“ мусобақасининг финал босқичига старт берилди

“Жанговар машиналар биатлони – 2019“ мусобақасининг финал босқичига старт берилди

05 июль 2019 г 2 241 Комментарии: 0

“Фориш“ тоғ полигонида замонавий услубда барпо этилган “Халқаро армия ўйинлари майдони”да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

  
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур майдон халқаро стандартларга тўлиқ жавоб бериши билан аҳамиятли. БТР-70, БМД ва БМП жанговар машиналар экипажидан иборат 12 та жамоа ушбу майдонда сувли тўсиқ, йўлакли кўприк, манёвр қилиш ҳудуди, баландлиги 6-7 метр бўлган қўрғон, танкка қарши ҳандақлар, портловчи мина тўсиқлари, қияли тепаликлардан ўтишади ҳамда 800 метр масофада пайдо бўлувчи нишонларни мўлжалга олиш шартларни бажаради.
photo_2019-07-04_19-02-50.jpg
Очилиш маросимидан сўнг, дасталаб БТР-70 жанговар машиналари экипажлари биринчилик сари ўзаро кураш олиб борди. Бугуннинг ўзида Шимолий-ғарбий, Тошкент ва Шарқий ҳарбий округларнинг БТР-70 экипаж жамоалари ўз маҳоратларини намойиш этди. 
Тошкент ҳарбий округи жамоаси 6 километр масофада жойлашган барча шартларни 12:20 дақиқада бажариб, энг яхши натижани қайд этди. Ҳали олдинда яна БТР-70, БМД ва БМП экипажлари жамоалари мусобақага киришади. 
Мудофаа вазирлиги миқёсида ўтказилаётган мазкур мусобақа 7 июлга қадар давом этади. Ғолиб ва совриндорларга қимматбаҳо совғалар, малака тоифани бир поғона кўтариш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сотиб олишга имтиёзли кредитлар ажратиш белгиланган.
photo_2019-07-04_19-02-52.jpg
photo_2019-07-04_19-02-54.jpg
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!