Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахдаги “Олтин водий” номидаги маданият саройи қайтадан таъмирланади

Жиззахдаги “Олтин водий” номидаги маданият саройи қайтадан таъмирланади

25 апрель 2018 йил
2 453
0


Шу кунларда Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Сарвар Отамуратов бошчилигидаги партия вилоят кенгаши фаоллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига партиядан сайланган депутатлар, мутасадди ташкилот ва муассасалар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Ўрганишлар давомида ишчи гуруҳ вакиллари тумандаги 2-сон "Олтин бошоқ” номли МТМга ташриф буюрдилар.
Муассаса фаолияти билан яқиндан танишилганида бир қатор муаммолар мавжудлиги аниқланди. Жумладан, муассасада озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиш ҳолати қониқарли даражада эмас. Маҳсулотларни алоҳида ва сифатли сақлаш учун омборхонага маҳсус токчали жавонлар зарур.


 
Шунингдек, муассаса ошхонасида мавжуд музлатгич жудаям кичик. Бу эса барча маҳсулотларни сифатли сақлаш имконияти йўқ деганидир. Муассаса раҳбарларига юқоридаги муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Тумандаги 25-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўз номига бироз мос эмасдек, назаримизда. Ўрганишлар давомида кўзга ташланган камчиликлар ушбу фикрларимизнинг тасдиғи бўлиши мумкин.


 

Мактаб кутубхонаси талаб даражасида эмас. Муассаса кутубхонаси учун маҳсус хона ажратилган. Аммо бу ер жуда кичиклигидан атиги 4-5 ўқувчинигина ўз "бағрига” сиғдира олади. Қолаверса, кутубхонада дарслик ва адабиётлар етарли эмас, мавжудларининг эса электрон вариантлари шакллантирилмаган.

Шу билан бирга бу ерда компьютерлар ҳам етарли эмас. Юқорида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Яхши дам – меҳнатга ҳамдам. Киши оғир меҳнатдан сўнг маданий ҳордиқ чиқарса, албатта бу иш самарадорлигининг янада ортишига замин яратади.
Аммо, Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчаси аҳли бу каби имкониятлардан мосуво. Сабаби, бугунги кунда шаҳарчада фуқароларнинг дам олиши ва маданий ҳордиқ чиқариши учун маҳсус заллар мавжуд эмас. Шаҳарча марказидаги "Олтин водий” номидаги маданият саройи бир вақтлар одамлар билан гавжум бўлган.Бугун эса бу ер ташландиқ ва қаровсиз аҳволга келиб қолган.
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ушбу муаммони бартараф қилиш бўйича амалий ишлар бажарилди. Эндиликда маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилиб, мазкур маданият саройи қайта таъмирланадиган бўлди.
Ўрганиш ишлари давом этмоқда...

Улуғбек Мустафаев,
   ЎзМТДП Жиззах вилояти кенгаши матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар