» » Жиззах вилояти ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги идоравий йиғилишда қандай масалалар муҳокама этилди

Жиззах вилояти ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги идоравий йиғилишда қандай масалалар муҳокама этилди

09 июль 2019 г 1 939 Комментарии: 0

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошқарган навбатдаги  идоравий йиғилишда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари  тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг бажарилиши ва бошқа бир қанча масалалар муҳокама этилди.

Вилоят ҳокими дастлаб йиғилиш иштирокчилари эътиборини шаҳримизда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетнинг Жиззах филиали иш бошлаганлигига қаратиб, қабул жараёнини уюшқоқлик билан, юқори савида ташкил этиш, бу хайрли ишда туман-шаҳар ҳокимликлари мутасаддилари, қўйингки ҳар биримиз фаол бўлишимиз зарурлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, 5-, 6 июль кунлари вилоятимизда “Токио сари йўл” шиори остида “Халқаро Олимпия куни”га бағишланган “Халқ сайли” умуммиллий спорт мусобақалари уюшқоқлик билан ўтказилганлигини қайд этди.

Айниқса, 5 минг нафар ёшлар томонидан Арнасой туманидаги “Айдаркўл” ҳавзасида Олимпия ҳалқасининг жонли кўринишда акс эттириш лойиҳасининг амалга оширилганлиги катта воқеа бўлди. Уюштирилган тадбирнинг Олимпия ҳаракатини  ривожлантиришда, оммавий спортга аҳолининг кенг қатламларини жалб этишда муҳим аҳамият касб этганлиги  алоҳида эътироф этилди.

Шундан сўнг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг  мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг бажарилиши тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

Йиғилишда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали 2019 йилнинг 1 январидан 6 июлига қадар вилоят ҳокимлигининг гуруҳ ва котибиятларига 603 та вертуал мурожаатлар келиб тушди. Ёзма мурожаатлар сони 1 минг 103 тани ташкил этди.

Жойларда ўтказилаётган “Сайёр қабул”лар давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, улар томонидан кўтарилган муаммоларнинг қай даражада ечим топганлиги ҳам эътибордан четда қолмади.

Маълумки, шу йилнинг 29 июнь куни вилоят ҳокимининг Мирзачўл туманида “Сайёр қабул”и ўтказилган эди. "Сайёр қабул” давомида 46 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Шу куни мурожаатларнинг 25 тасига ечим топилмади.

Улар атрофлича ўрганиш ва маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўлгани учун ечимини топиш имкониятига эга бўлган  давлат идораларига муддати белгиланиб, тегишли органлар томонидан назоратга олинган эди.

Идоравий йиғилишда Шароф Рашидов, Зарбдор, Зомин, Зафаробод,  Дўстлик, Пахтакор ва Мирзачўл туманларида  жорий йилнинг март-июль ойлари оралиғида  вилоят 1-сектор раҳбари томонидан ўтказилган  сайёр қабулларда фуқаролар мурожаатларининг кўриб чиқилиши ва ижобий ҳал этилиши ҳам атрофлича муҳокама этилди.  

Шу йилнинг  3 июнь куни Арнасой, Бахмал ва Дўстлик туманлари, 10 июнь куни Зомин ва Ғаллаорол туманлари, 1 июль куни  Шароф Рашидов, Зафаробод, Зарбдор ва Мирзачўл туманлари ҳокимлари иштирокида ўтказилган идоравий йиғилиш баёнларида белгиланган топшириқларнинг бажарилиши ҳам муҳокама этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!