» » Жиззах вилояти ҳокими стипендияси таъсис этилди

Жиззах вилояти ҳокими стипендияси таъсис этилди

11 июль 2019 г 2 314 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги "Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах вилоят филиалини ташкил қилиш тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ Жиззах вилоятида олий таълим муассасалари сони яна биттага ортди.

Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори ҳудудда илм-фан, таълим-тарбия жараёнини қўллаб-қувватлаш, ёшлар билан ишлайдиган педагог-психологлар мактабини яратиш, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун айнан ёшлар психологиясига ихтисослашган юқори малакали психолог кадрлар тайёрлашни кенгайтириш мақсадида қабул қилинганини айтиб ўтиш керак.

Республикамиз бўйича биринчи бўлиб Жиззах вилоятида университет филиали ташкил этилди. Вилоятда ташкил этилган филиалнинг асосий вазифаларига психология, математика, информатика ва бошқа эҳтиёж юқори бўлган мутахассисликлар бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлашдир.

Шу мақсадда хорижий давлатларнинг етакчи ОТМлари билан, жумладан, психология соҳасида Россия Федерациясининг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида, Россия Федерациясининг етакчи ОТМлари ва илмий-тадқиқод муассасалари билан ҳамкорликда психология фанининг илмий муаммоларини ҳал этишга қаратилган вазифаларни амалга оширади.

Филиал биноси этиб Жиззах транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи танлаб олинди.

Бугунги кунда бу ерда мазкур олий ўқув юртига абитуриентларнинг ҳужжат топшириш жараёни жадал суратларда давом этмоқда.

Шуни алохида таъкидлаб ўтиш жоизки вилоятдаги университет филиалига ҳужжат топшириб талабалик шарафига мушарраф бўлганларга имтиёзлар ҳам жорий этилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалида ўқийдиган талабаларга яратиладиган имтиёзларни қуйидагилардан иборатдир.

-Филиалда тўлиқ “5” баҳога ўқийдиган талабалар учун 1 млн. сўмдан вилоят ҳокимининг стипендияси берилади;

-Бир йилда бир маротаба барча талабалар учун ўғил, қизларга қишги ва ёзги кийимлар бир маротаба бепул берилади;

-“5” баҳога контракт асосида ўқийдиган талабалар учун контракт маблағини ҳомийлар томонидан тўлаб берилади;

- Ётоқхонада яшайдиган талабалар учун нонушта, тушлик ва кечки овқат 4 йил мобайнида ҳомийлар томонидан етказиб берилади;

- Филиалга қабул қилинган талабалар ҳамда дарсларни юқори савияда ўтказиб, яхши натижа кўрсатган ўқитувчилар бир йилда бир маротаба Япония, Россия ва Жанубий Кореяда бир ойлик ўз малакаларини ошириб келади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!