» » Жиззахликларнинг Россия Халқ хўжалиги ва давлат хизмати академиясида малака ошириш масаласи муҳокама қилинди

Жиззахликларнинг Россия Халқ хўжалиги ва давлат хизмати академиясида малака ошириш масаласи муҳокама қилинди

11 июль 2019 г 2 359 Комментарии: 0

Куни кеча Россия Федерациясининг Владимир вилояти Халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси директори Вячеслав Картухин Жиззах вилояти ҳокимлигига ташриф буюрди.

Меҳмон билан вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими Эргаш Салиев Жиззах политехника институти ректори Алишер Усманқулов Жиззах давлат педагогика институти ректори Абдуғани Холбеков билан учрашуви ўтказилди.

Учрашувда Владимир вилояти билан яқин истиқболда амалга ошириш мумкун бўлган масалалар ва олий таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш хақида сўз борди.

Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси (РАНХиГС) Россия Федерацияси Президенти томонидан 2010 йил 20 сентябрда таъсис этилган.

РАНХиГС – ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар йўналишдаги Россиянинг энг йирик университети бўлиб, бутун миллий рейтингларда юқори ўринларни эгаллаган.

Россия Федерацияси Президентининг 07.07.2011 йилдаги 902-сонли қарори билан Академия ўз таълим стандартлари ва олий ўқув юртлари учун профессионал таълим дастурларини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга.

Вячеслав Картухин томонидан Жиззах вилояти ва Россия Федерациясининг Владимир вилояти билан кўп тармоқли соҳаларда фаолиятни йўлга кўйиш бўйича ўзаро алоқаларни ўрнатиш истаги билдирилди.

Жумаладан, олий таълим, медицина, ишлаб чиқариш ва логистика соҳаларига Россияликлар томонидан катта қизиқиш билдирилаётганлиги маълум қилинди.

Асосий бошланғич муносабатлар ўлароқ таълим соҳасида кадрлар тайёрлаш масаласига урғу берилди.

Хусусан, яқин келажакда Жиззах вилояти ва Владимир вилояти университетлари ўртасида алоқаларни ўрнатишни кузда тутувчи учрашувларни ташкил қилиш бўйича ва Россия Федерациясида Жиззах вилоятидаги Олий таълим вакилларини малака оширишини йўлга қўйиш имкониятлари бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши мумкунлиги хақида маълумот берилди.

Шунингдек, Вячеслав  Картухин томонидан Владимир вилояти ишбилармонларини ва сармоячи ташкилотларини Жиззах вилоятига таклиф қилиш имконияти хақида айтиб ўтди.

Учрашув сўнгида Жиззах вилояти ҳокими томонидан барча соҳаларда ҳамкорликни йўлга кўйиш истаги мақулланди ва бу борада тегишли амалий ишлар бошланиши ҳақида маълумот берилди.

Икки томон вакиллари ҳам алоқаларни минтақавий даражада мустаҳкамлаб боришга келишиб олдилар.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!