» » Жанубий Кореяда Жиззахлик таэквондочига тенг келадигани топилмади

Жанубий Кореяда Жиззахлик таэквондочига тенг келадигани топилмади

12 июль 2019 г 1 805 Комментарии: 0

Жанубий Корея Республикасининг Чун-Чон шаҳрида таэквондонинг WTF йўналиши бўйича «Корея-опен – 2019» халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда Европа, Лотин Америкаси ва Осиё қитъасидан 65 та мамлакат спортчилари қатнашиб беллашдилар. Мазкур нуфузли мусобақада вилоятимизнинг Фориш туманидаги «Бекпўлат» таэквондо клуби раҳбари Қанат Айимбетов, клуб спортчилари Аслбек Маҳамматов ҳамда Асрор Аҳмедовлар қатнашиб, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар.

Аслбек Маҳамматов дастлаб Индонезия ва Тайландлик тенгдошини мағлубиятга учратиб, финалда Америкалик спортчи Рян Баер билан майдонга тушди.

Аслбек Маҳамматов иккинчи уринишда америкалик спортчини мағлуб этиб, мусобақа шохсупасининг биринчи поғонасидан жой олди ва олтин медал билан тақдирланиб, Ватанимиз байроғини баланд кўтарди.

Асрор Аҳмедов ҳам тенгдоши Аслбекдан ортда қолмай, учинчи ўринни қўлга киритди ва бронза медали билан тақдирланди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!