» » Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Баситханованинг Жиззахлик хотин-қизлар билан учрашуви ўтказилди

Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Баситханованинг Жиззахлик хотин-қизлар билан учрашуви ўтказилди

12 июль 2019 г 3 754 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Баситханованинг Жиззах вилоятига ташрифи бўлиб ўтди.

Вилоят ҳоимлигида ташкил этилган учрашувда вилоят ҳокими Эргаш Салиев, вилоят ҳокими ўринбосари Хотин-қизлар қўмитаси раиси Назира Мухторова ҳамда вилоятдаги Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилоти вакиллари иштирок этишди.

Мазкур учрашувда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан жорий йилнинг июль ойида давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида йўналтирган топшириқлари  ҳамда  Хотин-қизлар  қўмиталари фаолиятини оддий, содда ва халқчил бўлишини таъминлаш, тизимнинг низомий вазифаларини бажаришдаги, аҳоли, хусусан хотин-қизлар турмуш тарзини яхшилашдаги  таъсирини кучайтириш сингари масалалари кўриб чиқилди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Баситханова сўзга чиқиб Хотин-қизлар қўмиталари раҳбарларининг оддий, содда, халқчил  ва самарали фаолият юритиш механизмларини қандай бўлиши тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Нотиқ ўз сўзида Аёллар реабилитация маркази, Аёллар маслаҳатхонаси, Қизлар саломатлиги маркази, Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, Маҳалла идораси каби ижтимоий тузилмаларнинг фаолиятини кўриш, Беш ташаббуснинг 5-йўналиши - аёлларни иш билан таъминлаш ва уларга кредитлар бериш ҳолатлари билан танишиш, кўрсатма ва тавсиялар бериш, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари билан юзма-юз суҳбатлар ўтказиш, уларни ижтимоий-сиёсий фаолликка чақириш, масъулиятини кучайтириш, муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, совриндорларни, мукофотга даъвогарлик қилган номзодларни, ҳудуддаги ижтимоий ёрдамга муҳтож, имконияти чекланган, фаол бўлмаган  ёш қизларни “Қизларжон” клуби атрофида бирлаштириш, улар ўртасидаги ўзаро дўстона муносабатларни ўрнатиш ҳамда Хотин-қизлар қўмитасининг сайёр қабулини ташкил этиш сингари масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Баситханова вилоятнинг Жиззах шаҳридаги тантаналар мажмуасида бўлиб оғир, ижтимоий шароитда яшаётган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга реабилитация воситалари ва маиший техника буюмлари, Мирзачўл, Бахмал туманлари ва Жиззах шаҳрида яшовчи хотин-қизларга уй-жой калитларини топширди.

Шундан сўнг, Мирзачўл туманида реабилитация марказининг тантанали очилиш маросими ўтказилиб, фуқароларнинг сайёр қабули ташкил этилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!