» » Зомин миллий табиат боғининг қўриқланадиган ва чегара олди майдонларига кириш тақиқланди

Зомин миллий табиат боғининг қўриқланадиган ва чегара олди майдонларига кириш тақиқланди

15 июль 2019 г 2 874 Комментарии: 0

 Ҳурматли ватандошлар!

Зомин миллий табиат боғи маъмурияти Сиздан ёз мавсумининг иссиқ келиши натижасида қуйидаги қоидаларга риоя қилишингизни сўрайди!

  • Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида Зомин миллий табиат боғи ҳудудига келувчи дам олувчилар оқими кўпаяётганлиги муносабати билан ҳудудга ҳар хил турдаги маиший чиқиндиларни ташламасликни;
  • Ўсимлик дунёсининг қизил китобга киритилган кўплаб турларини пайхон қилмасликни;
  • Айниқса юқори тоғ зоналари (Суфа, Қашқасув, Ирғайлисой) чегара олди  ҳудудларидаги табиий бойликларни асраб-авайлашингизни, энг муҳими ёнғинларни олдини олишда эътиборли бўлишга чақиради.

Юқоридаги омилларни эътиборга олиб Зомин миллий табиат боғи маълум муддатга  миллий табиат боғининг қўриқланадиган ҳудудлари ва чегара олди майдонларининг табиий ҳолатини асраш ва ёнғин хавфини олдини олиш мақсадида вақтинча дам олувчилар оқимини қўриқланадиган ҳудудларга киришини тақиқлайди.

Вилоят табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси

ва Зомин миллий табиат боғи маъмурияти

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!