» » Қийинчиликларга қарамай Жиззахда абитуриентларнинг ўқишга ҳужжат топширишида ДХМ ўз вазифасини бажарди

Қийинчиликларга қарамай Жиззахда абитуриентларнинг ўқишга ҳужжат топширишида ДХМ ўз вазифасини бажарди

16 июль 2019 г 1 565 Комментарии: 0

Ёз чилласида абитуриентларнинг ўқишга ҳужжат топшириш жараёни жамоатчилик учун  муҳим мавзуга айланади.

ОТМлар олдидаги турнақатор туришлардан тортиб,  ҳужжат топширишдаги чалкашликларгача, давлат тест маркази серверининг катта иш ҳажмига тайёрмаслигидан тортиб, абитуриентлар амалга ошираётган тўловларнинг банк базасида кўринмаётганлиги  каби  муаммолар етарлича. 

Энди кейинги кунларда кузатилишича, ўқишни истаётганлар ва олийгоҳларда навбат узунлигидан ҳужжат топшира олмаётганлар ДХМларга ташриф буюриб, ҳеч йўқса бошқа ОТМларга ўз имкониятидан фойдаланиш учун ҳужжат топширишмоқда.

Уларнинг айтишича, эҳтимол Давлат хизматлари агентлигига бу хизмат тури барча ОТМлар бўйича топширилганида ҳар ҳолда юракни безиллатар даражадаги навбат кутишлар ва бошқа муаммолар бўлмасди....

Аммо бизнинг тахминимизча, олийгоҳларда ташкил этилган қабул жараёнида кузатилаётган бугунги “ур-йиқитлар” ҳар ҳолда ДХМларда кузатилмас эди.

Ҳа, шуниям таъкидлаш керакки, марказга келиб тунда ҳужжат топширишга келган абитуриентларнинг иши  3-5 дақиқада ҳал бўлди. Чунки, "сервер қўрғур банд эмас-да".

Энди яна бир гап. Қабул жараёнидаги тартибсизликларга абитуриентларнинг ўзи сабабчи. Боиси, бундай ғала-ғовур қабул жараёнининг тугашига 10 кун қолганда бошланди.

Чунки, ўз билимга ишончи йўқ ёшларгина кабул жараёнининг сўнгги кунларини пойлайди. Мабодо бирор бир олийгоҳда ҳужжат топширган бола кам бўлса, шунга "илиниш" мақсадида. Уларнинг фикрича, ўша институтда ўқишга кириш эҳтимоли кўпроқ  бўлармиш....

Мана тартибсизликлар қаердан келиб чиқмоқда.

Хуллас, гапнинг индаллоси шуки, яратган мақсадига қараб йўлини очади, дейдилар. ДХМлар орқали Жиззах вилоятида қанча абитуриент ҳужжат топшира олди? Бу маълумот барча учун қизиқ. Биргина
15 июль кунининг тун соат 00-00 га қадар 1012 нафар ёшларнинг ҳужжатлари ОТМларга қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 467-сонли қарори асосида белгиланган регламентга асосан 15 июлга қадар вилоят бўйича жами 4877 нафар йигит қиз ОТМ ларининг абитуриентига айланди. Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, мазкур хизмат тури бўйича ДХМлар орқали хизмат олиш қулай ва осон.

Сўнгги сўз шу.  Жорий йилги қабул жараёнидаги тартибсизликлар  аввалги йилларда кузатилмаган. Нима бўлганда тест маркази ва Олий таълим Вазирлиги ҳам қабул жараёнида бугунги йўл қўйилган хатоликларни такрорламасалар бўлгани.

С.Худойбердиева

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси ходими

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!