» » Янгиободликларни қийнаётган муаммолар ечимини топади (видео)

Янгиободликларни қийнаётган муаммолар ечимини топади (видео)

17 июль 2019 г 1 930 Комментарии: 0

Янгиобод туманининг таркибида Пасткичақир, Чаканд, Намингон қишлоқлари бўлган Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Қўшқанд, Қўриқ, Учтургон, Чанговул қишлоқларидан таркиб топган Ҳавотоғ қишлоқ фуқаролар аҳолиси иштирокида бўлиб ўтган сайёр қабулда вилоятдаги бир қатор бошқармалар масъуллари, шунингдек, туман ҳокимлиги ва ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари қатнашдилар.

Тадбир аввалида вилоят ички ишлар бошқармаси бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилояти халқ қабулхонаси раҳбари Байрам Узоқовлар сўзга чиқишди. Нотиқлар мамлакатимизда халқ турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, “Обод марказ”, “Обод қишлоқ” дастурлари доирасида қилинаётган ишларга тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, вилоятда секторлар кесимида бажарилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Сайёр қабул давомида Янгиободликларни қийнаётган бир қатор муаммоларни ҳал қилиш чоралари қидирилди. Чунончи, ҳудуддаги бир нечтақишлоқ аҳли оқар сув ҳамда ичимлик суви таъминотида қийинчиликларга дуч келаётгани маълум бўлди. Худди шундай, йўллар таъмири, ёшлар учун спорт зали қуриш, бўш турган иншоотдан тадбиркорлик мақсадида фойдаланиш, мактабгача таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш, симёғочларни алмаштириш, ноқонуний иншоотни бузиш каби масалалар кўтарилди.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш, ногиронлик аравачаси ва дори-дармон билан таъминлаш, аҳоли яшаш пунктида автобекат қуриш юзасидан ҳам мурожаатлар бўлди. Ушбу масалаларни ҳал қилиш вазифаси тегишли корхона ва муассасалар масъулларига юкланиб, бажарилиш муддатлари белгиланди.

                                   

Сайёр қабул давомида секторларда қилинаётган ишларга муносиб ҳиссасини қўшаётган ўзини ўзи бошқариш органлари ва туман ташкилотлари вакиллари совғалар билан тақдирланди. Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ янгиободлик ички ишлар ходимлари рағбатлантирилди.  

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!