» » «Ўзагросуғурта» Жиззахда матбуот анжумани ўтказди

«Ўзагросуғурта» Жиззахда матбуот анжумани ўтказди

18 июль 2019 г 1 791 Комментарии: 0

«Ўзагросуғурта» АЖ Жиззах вилоят филиали раҳбарияти томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш ва уларга ечим топиш шунингдек филиалнинг 2018 йил якуни ва 2019 йил биринчи ярим йиллик иқтисодий кўрсатгичлари мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Хизматлар соҳасини, хусусан, «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Ўзагросуғурта» АЖ томонидан вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун республика ташқарисига чиқадиган меҳнат мигрантларини суғурталашга оид янги суғурта маҳсулотлари жорий этилди ҳамда ҳозирги кунга қадар 23 мингдан ортиқ суғурта полислари сотилди. Бугунги кунда Жамият томонидан Россия Федерациясининг «Русский Стандарт Страхования» суғурта компанияси билан янги «Патент+» лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Шунингдек, Компания томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорига асосан аҳолига ажратилаётган кредитларни имтиёзли, қулай суғурта тарифлари асосида суғурталаш ишлари амалга оширилган бўлиб, 1700 та суғурта шартномалари имзоланди ва 40 млрд.сўм суғурта мажбуриятлари олинди.

Жиззах вилояти филиали томонидан 2018 йил якунлари бўйича иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қиладиган бўлсак, жами 7,2 млрд.сўм суғурта мукофотлари тушуми таъминланган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръатлари 286,9 фоизни ташкил қилади ёки 4,7 млрд.сўмга кўп суғурта мукофотлари тушумига тўғри келди. Шу билан бирга, вилоят филиали томонидан имзоланган суғурта шартномалари сони 83 706 донани ташкил қилди.

2019 йил 1–ярим йиллик якунлари бўйича суғурта хизматларининг барча турларидан 37209 мингдан ортиқ суғурта шартномалари тузилиб 1 015  млн. сўм суғурта жавобгарлиги олинди ва режадаги 2 750 млн. сўм ўрнига 12 798 млн. сўм суғурта мукофоти ( бадали) тушуми таъминланиб 465.4 фоизга бажарилди.

Турли табиий офатлар ва бахтсиз ҳодисалар натижасида 668 та ҳолатда 3,1 млрд сўм суғурта товонлари тўлаб берилган.

Жумладанжами қишлоқ хўжалиги соҳасида кўрилган зарарлар учун 362 та ҳолатда 2,6 млрд сўм, пахта ҳосили табиий офатдан зарар кўрган фермер хўжаликларига 2.2 млрд сўм суғурта товонлари тўлаб берилди.

Суғурта соҳасида Ўзбекистон Республикасининг қонунлар билан жорий қилинган мажбурий суғурта турларини ривожлантириш юзасидан, вилоят бўйича транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тури бўйича 2018 йилда 24266 та шартнома тузилиб 855386,2 минг сўм суғурта мукофотлари тушумлари таминланиб, ЙТҲ дан автотранспорт воситаларига 60 та ҳолат бўйича фуқарога 229862.1 минг сўм суғурта товонлари тўлаб берилди.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тури бўйича 2018 йилда 349 та шартнома тузилиб, 194 398,6 минг сўм суғурта мукофотлари тушуми таъминланиб бўлиб шундан 5 нафар фуқарога 132 661.2 минг сўм суғурта товонлари тўлаб берилди.

Табиий офатлардан зарар кўрган фуқароларни мол мулки учун 61 млн сўм, баҳтсиз ҳодисалар натижасида фуқароларни соғлигига етказилган зарарларни қоплаш учун 51 млн сўм суғурта товонлари тўлаб берилди.
Бахтсиз ходисалардан эҳтиёт шарт суғуртасидан тан жароҳати олиши бўйича 197 та ҳолатдан фуқароларга 50 900, 5 сўм суғурта пули тўлаб берилди.

Мактаб ўқувчиларини бахтсиз ходисалардан суғурталаш бўйича 2018 йилда 13055 та мактаб ўқувчилари бахтсиз ходисалардан суғурталанган бўлиб шундан 62 та мактаб ўқувчисига 11338, сўм суғурта пули тўлаб берилди.

Филиал бўлинмалари томонидан 2019 йил 1 ярим йилликда Тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга берилаётган кредитларга гаровга қўйилган мол–мулк суғуртасидан 461 та суғурта шартномалари тузилиб, 67 202 175,0 минг сўм суғурта жавобгарлиги олиниб, 570 745,7 минг сўм сўм суғурта мукофоти (бадали) тушуми таъминланиб, гаровга қўйилган автотранспорт воситалари бўйича йўл транспорт ҳодисасидан 15 266,9 сўм, гаровга қўйилган мол–мулк суғуртасидан (иморат) табиий офатдан зарар кўриши бўйича 4153,0 сўм, жами 2 та суғурта ҳодисаси бўйича жами 19416.9 сўм суғурта пули тўлаб берилди.

Матбуот анжуманида журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!