» » Жиззахда солиқ ва коммунал тўловлардаги ўзгаришлар депутатлар иштирокида аҳолига етказилмоқда

Жиззахда солиқ ва коммунал тўловлардаги ўзгаришлар депутатлар иштирокида аҳолига етказилмоқда

18 июль 2019 г 2 372 Комментарии: 0

Кеча Жиззах вилоятида Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар билан учрашувлари ташкил этилди. Унда солиқ ва коммунал тўловлар тарифларидаги ўзгаришларни кенг аҳоли қатламига етказиш, истеъмолчилик маданиятини ошириш, солиқ ва коммунал тўловларни ўз муддатида тўлашнинг аҳамияти ҳақида сўз борди.

Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 5 июль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёнида берилган топшириқлар юзасидан 2019 йилнинг 17-19 июль кунларига мўлжалланган режа графиги асосида Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари Нодир Ражабов, Зулайҳо Акрамоваларнинг сайловчилар билан учрашувлари ўтказилди.

Шундай учрашувларнинг дастлабкиси Бахмал, Ғаллаорол, Фориш туманлари ва Жиззах шаҳар ҳокимликларида ўтказилди.

Йиғилишда вилоят давлат солиқ бошқармаси мутасаддилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5755-сонли фармони мазмун-моҳияти юзасидан солиқ тўловчиларга тушунчалар берди. Иштирокчиларни фармоннинг мазмун-моҳияти билан батафсил таништирди.Айни пайтда барча туманларда бу каби учрашувлар ташкил этилиши режалаштирилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!