» » Жиззах вилоятининг туристик ҳудудларида меҳмон уйлари сонини кўпайтириш мақсадида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Жиззах вилоятининг туристик ҳудудларида меҳмон уйлари сонини кўпайтириш мақсадида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

23 июль 2019 г 2 452 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган “Режа графиги”га асосан вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудларда тарғибот-ташвиқот тадбирлари бошланди.

Жиззах вилоятига ташриф буюрувчи сайёҳлар томонидан аксарият холларда меҳмон уйларида дам олиш истаги билдирилаётганлиги боис, вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси жорий йилда меҳмон уйлари сонини камида 50 тага етказишни режалаштирмоқда.

Режага кўра биринчи бўлиб вилоятга зиёрат учун ташриф буюрувчи сайёҳлар учун қулайлик яратиш мақсадида вилоятнинг Янгиобод туманидаги “Хўжамушкент ота” зиёратгоҳи атрофида жойлашган қишлоқларда меҳмон уйларини ташкил қилиш мўлжалланган.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган “Режа графиги”га асосан тарғибот тадбирлари вилоятнинг Бахмал, Фориш, Зомин ҳамда Ғаллаорол туманларида хам амалга оширилиши белгиланган. Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ ТУРИЗМНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!