» » Жиззахда ёшлар томонидан жиноят содир этилиши ярим йилда қанчага камайди?

Жиззахда ёшлар томонидан жиноят содир этилиши ярим йилда қанчага камайди?

25 июль 2019 г 1 795 Комментарии: 0

Жорий йилнинг биринчи ярмида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар натижасида Жиззах вилоятида барча турдаги жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 39 фоизга камайди.

Бу ҳақда халқ депутатлар вилоят кенгаши сессиясида ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғ.Қодиров ахборот берди.
Жумладан, жиноятларнинг ўта оғир тури ўтган йилги 34 тадан 27 тага ёки 20 фоизга, оғир турлари 141 тадан 111 тага ёки 21 фоизга, унча оғир бўлмаганлари 301 тадан 184 тага, яъни 38 фоизга камайди.
Ёшлар, хотин-қизлар ўртасида олиб борилаётган маърифий-тарбиявий ишлар самараси ҳам сезиларли бўлди. 2018 йилнинг шу даврига нисбатан ёшлар ўртасида жиноятлар содир этилиши 47 фоизга, вояга етмаганлар орасида 50 фоизга кам бўлди. Шунингдек, таққосланаётган даврда аёллар томонидан содир этилган жиноятлар 38 фоизга камайди.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!