» » Қўйтош шаҳарчасида газ қувурлари “талон-тарож” эмас аксинча белгиланган тартибда демонтаж қилинмоқда

Қўйтош шаҳарчасида газ қувурлари “талон-тарож” эмас аксинча белгиланган тартибда демонтаж қилинмоқда

25 июль 2019 г 1 933 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 24 июль куни “Daryo.uz” сайтида “Жиззахда “Обод қишлоқ” дастурига тушган шаҳарчада газ қувурлари талон-торож қилинди” сарлавҳали мақола берилди.

Мақолада қувурлар ноқонуний кесиб олинмоқда деб эътироф этилган. Аслида Ғаллаорол туманининг Қўйтош шаҳарчасида табиий газ қувурлари, белгиланган тартибда демонтаж қилинмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 19 апрелдаги ЭДО-05/1-454-сонли ҳамда 2016 йил 7 апрелдаги 06-06/1-444-сонли йиғилиш баёнларида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш юзасидан Жиззах вилояти ва Ғаллаорол туман ҳокимларининг тегишли қарорлари қабул қилинган бўлиб, Қўйтош шаҳарчаси туманнинг табиий газ қийин етиб борадиган ҳудудлар тоифасига киритилганлиги муносабати билан шаҳарча аҳолиси табиий газ тармоғидан узилиб, суюлтирилган газ таъминотига ўтказилган.
Бир неча йилдан буён шаҳарча аҳолиси суюлтирилган газ баллонлари билан режа асосида имтиёзли нархларда таъминланиб келинмоқда. Демонтаж қилиниши режалаштирилган қувурлар туман ҳокимлиги қошида тузилган ишчи гуруҳ иштирокида далолатнома асосида расмийлаштирилиб туман газтаъминоти корхонаси ҳисобига белгиланган тартибда кирим қилинмоқда. Мазкур қувурлар айни пайтда “Қўйтош кони” омборхонасида сақланаяпти.

Таъкидлаш керакки, Қўйтош шаҳарчасига табиий газ етказиб бериш тўхтатилиши муносабати билан ҳудуддаги ижтимоий соҳа муассасаларининг мавжуд иситиш қозонларини кўмир ва бошқа муқобил ёқилғига мослаштириш тадбирлари амалга оширилган. Ҳозирги кунда улар куз-қиш мавсумида тайёрланиб, муассасалар эҳтиёжига яраша ишлатилиб келинмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!