Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Вьетнам ҳарбий делегацияси Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун Жиззахга етиб келди

Вьетнам ҳарбий делегацияси Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун Жиззахга етиб келди

26 июль 2019 йил
117
0
Юртимизга биринчи бўлиб Вьетнам ҳарбий делегацияси етиб келди 

Бугун Вьетнам ҳарбий делегацияси Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун “Фориш” тоғ-дала полигонига биринчилардан бўлиб етиб келди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, Жиззах вилоятида жойлашган “Фориш” тоғ-дала полигони илк маротаба жорий йилнинг август ойида V Халқаро армия ўйинлари дастуридаги “Ҳарбий-тиббий эстафета” йўналиши бўйича мусобақаларга мезбонлик қилади. Меҳмонларни Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, ўқувчи-ёшлар тантанали кутиб олди.
photo_2019-07-26_11-08-46.jpg
“АрМИ – 2019” халқаро армия ўйинлари 2019 йилнинг 3 августидан 17 августга қадар 10та давлат ҳудудида (Россия, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Эрон, Арманистон, Ҳиндистон, Мўғулистон ва Ўзбекистон) ўтказилади. Унда дунёнинг 85 та давлатидан жамоалар иштирок этиши кўзда тутилган. Жорий йилда Ўзбекистон 14 йўналиш бўйича, жумладан, “Қўшин разведкаси аълочиси”, “Хавфсиз маршрут”, “Элбурс халқаси”, “Йўл патрули”, “Содиқ дўст”, “Мерганлар марраси”, “Қуролсоз уста”, “Мусаффо осмон”, “Танк биатлони”, “Артиллерия олови устаси”, “Дала ошхонаси”, “Ҳарбий ралли”, “Рембат” ва “Ҳарбий-тиббий эстафета” каби мусобақаларда иштирок этади.
“Ҳарбий-тиббий эстафета” йўналиши ҳарбий врачлар ва тиббий бўлинмалар ўртасида ўқ отиш, махсус тиббий кўникмаларни (биринчи ёрдам, ярадорни жанг майдонидан олиб чиқиш ва бошқалар) бажариш бўйича мусобақадир. Унда индивидуал маҳорат, жамоавий биринчилик ва “Энг яхши механик-ҳайдовчи” каби босқичларда баҳс олиб борилади. Жорий йил 4 августдан старт бериладиган мазкур мусобақада Арманистон, Ангола, Озарбайжон, Беларусь, Россия, Вьетнам, Зимбабве, Қозоғистон, Мьянма, Тожикистон ва Ўзбекистон каби давлатлар жамоалари таркибида жами 211 иштирокчи қатнашади. Венесуэла давлати эса кузатувчи мақомида иштирок этади.
photo_2019-07-26_11-08-50.jpg
photo_2019-07-26_11-08-53.jpg
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар