Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Электрон ҳисобварақ-фактуралар ортиқча қоғозбозликни камайтиради

Электрон ҳисобварақ-фактуралар ортиқча қоғозбозликни камайтиради

29 июль 2019 йил
1 121
0

Давлат солиқ қўмитаси ташаббуси билан ҳисобварақ-фактураларини тўлдириш электрон тизимга ўтказилмоқда. Бу жараён Чирчиқ шаҳри, Сирдарё ва Навоий вилоятларида электрон ҳисоб-фактуралар тажриба асосида муваффақиятли синовдан ўтди.

Бу жараённинг қулайликлари нимадан иборат?

Таъкидланишича, тизимда солиқ тўловчи тадбиркор офисдан чиқмай, буюртмачига ҳисоб-фактурани электрон шаклда юбориш имконига эга бўлади. Бунинг учун электрон рақамли имзо ва интернетга уланган компьютернинг ўзи етарли.

«Энди олдинги пайтдагидек, 3-5 нусхадан қоғоз тўлдириш, деган нарсалар бўлмайди. Шунингдек, электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳисобчиларни ҳамма нарсани папка қилиб қўйиш каби қийинчиликларини соддалаштириб ҳисоб маълумотларининг битта электрон базада сақланишига ёрдам беради», — дейди вилоят Давлат солиқ бошқармаси шўъба бошлиғи Аббос Ваққосов.

Шунингдек, электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали:

  • Ортиқча қоғозбозликлар камаяди;
  • Транспорт харажатлари қисқаради;
  • Ҳисоблашдаги ишларнинг асосий қисми онлайн кўринишга ўтиши билан харажатлар ҳам қисқаради;
  • Ҳисобфактурадаги турли хатоликларнинг олди олинади.
  • Шунингдек, электрон ҳисобварақ-фактуралар тадбиркорларга ўз маҳсулоти қаерда, яхши сотилаётганлигини, қайси маҳсулотига талаб юқорилиги мониторинг қилиш имконини ҳам беради.

«ҚҚС тўловчиларининг тўғри кўрсатилиши ҳам электрон ҳисобварақ-фактуранинг афзалликларидан бири. Баъзида тадбиркор ўзининг контрагентини (бошқа бир тадбиркорлик субъекти) ҚҚС тўловчиси сифатида кўрсатиб қўяди. Бироқ агар у ҚҚС тўловчиси бўлмаса, корхона зарар кўриши мумкин. 

Электрон ҳисобварақ-фактура дастури эса тадбиркорларнинг ҚҚС тўловчиси ёки йўқлигини маълумотлар базаси орқали аниқлаштириб беради.

Маълум қилинишича, ҳисобварақ-фактура тузувчи томонлар, албатта, электрон рақамли имзо орқали ҳужжатни тасдиқлаши лозим. Шунингдек, логистика билан шуғулланувчи жисмоний шахс ҳам электрон юк хатини электрон рақамли имзо билан тасдиқлаши шарт бўлади. Айни ўзгариш ва таклифлар келгуси йилдан мажбурий характерга эга бўлиши кутилмоқда.



Маълумот ўрнида шуни айтиш керак, солиқ тушумларининг асосий манбаси сифатида қўшилган қиймат солиғи хизмат қилмоқда. Жиззах вилоятида ушбу солиқ тури бўйича жорий йил биринчи ярим йиллигида тушумлар кўрсаткичи 285,7 млрд.сўмни ташкил қилиб ўтган йилнинг мос даврига (126 млрд.сўм) нисбатан 2,3 баробарга ортган. Қўшилган қиймат солиғи тўловчилар сони эса 7 баробарга ортган. Бугунги кунда улар сони 1287 тани ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сонли Фармон талабларига мувофиқ жорий йилнинг 1-октябрдан автомобилларга ёқилғи қуйиш фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъетлар ҳисобига 54 та, товарларни импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобига 202 та, ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ҳисобига 2162 та жами 2420 та хўжалик юритувчи субъектлар қўшимча қўшилган қиймат солиғи тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиши ҳисобига жами 3707 та субъектлар қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлади.




Жиззах вилоят ДСБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар