Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » “Фориш” тоғ-дала полигонига келган хорижлик ҳарбийлар нима билан банд?

“Фориш” тоғ-дала полигонига келган хорижлик ҳарбийлар нима билан банд?

31 июль 2019 йил
99
0
4 август куни старт бериладиган Халқаро армия ўйинларининг “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловида иштирок этиш учун юртимизга келган 10 та хорижий давлат ҳарбийлари қизғин тайёргарликни бошлаб юборди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ЎзАга маълум қилди.
Халқаро танлов доирасида эркак ва аёл ҳарбий хизматчилар индивидуал маҳоратларини АК-74 автомати ва ПМ пистолетидан отиш, ТАЙФУН-К ҳарбий техникаси орқали тўсиқли йўллардан ўтиш, тиббий хизмат ҳарбийларининг мажмуавий машғулотлари (тўсиқли йўлак ва шахсий маҳорат) ҳамда махсус ҳарбий техникани ҳайдаш маҳорати шартлари бўйича тайёргарлик машғулотларида намойиш этди.
photo_2019-07-31_10-04-48.jpg
Жаҳоннинг турли минтақаларидан ташриф буюрган меҳмонлар амалий тажрибаларига ишонч ҳосил қилибгина қолмай, юртимизнинг иқлимига мослашмоқда.
– Қардош ўзбек халқининг меҳмондўстлигига яна бир бор амин бўлдик. Бунинг учун мен, ўзбек халқига Озарбайжон халқи номидан раҳмат айтаман. Кайфиятимиз аъло даражада. Айни дамда отиш тайёргарлиги машқларини бажаряпмиз. Юз ва эллик метр узоқликда жойлашган нишонни яксон қилиш тажрибали мерганларга мураккаблик туғдирмади, – деди озарбайжонлик тиббий хизмат катта лейтенанти Гунтекин Мамедзода.
photo_2019-07-31_10-04-49.jpg
photo_2019-07-31_10-04-51.jpg
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар