» » Жиззахда 6 ойда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми  қандай бўлди?

Жиззахда 6 ойда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми  қандай бўлди?

31 июль 2019 г 2 639 Комментарии: 0

Давлат статистика тизимини шакллантириш бўйича изчиллик билан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида, республикада замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда статистика ахборотларини йиғиш, тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва эълон қилишнинг яхлит тизими шакллантирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, вилоятимизда 2019 йилнинг январь-июнь ойларида ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми жорий нархларда 5 824,9 млрд. сўмни ташкил этди. ЯҲМнинг ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,5 фоизни ташкил этди.

Иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ўсиш суръатлари ЯҲМ ўсишида асосий омил бўлиб хизмат қилди.

Жумладан, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги тармоғининг ўсиш суръати 102,3 фоиз, (ЯҲМ таркибидаги улуши 46,4 фоиз), саноат – 105,0 фоиз (12,4 фоиз), қурилиш – 123,5 фоиз (9,4 фоиз), савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 106,7 фоиз (7,6 фоиз), ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа – 105,0 фоиз (4,5 фоиз) ва хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар 104,8 фоиз (19,7 фоиз) ни ташкил қилди.

ЯҲМ дефлятори индекси 2018 йилнинг январь-июнидаги нархларга нисбатан  120,7 фоизни ташкил этди.

Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 4 286,5 минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,3 % га юқоридир.

2019 йил январь-июнь ҳолатига кўра ЯҲМнинг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида (107,2 фоиз), Тошкент вилоятида (107,1 фоиз), Хоразм вилоятида (106,5 фоиз), Андижон вилоятида (106,2 фоиз), кузатилди. Ялпи ҳудудий маҳсулот ўсиш суръатларининг республика даражасига (105,8 фоиз) нисбатан паст кўрсаткичлари Навоий ва Самарқанд (105,6 фоиз), Жиззах (105,5 фоиз), Фарғона (105,2 фоиз) вилоятларида кузатилди.

Иқтисодий ўсиш суръати миллий иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқдир. Иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат (кейинги ўринларда ЯҚҚ) ҳажми ЯҲМ умумий ҳажмининг 94,7 % ини ташкил этди ва 5,3 % га ўсди. Маҳсулотларга соф солиқларнинг ЯҲМ таркибидаги улуши 5,3 % ни ташкил этди ва 9,7 % даражасида ўсиш қайд этилди.

ЯҲМ ўсиш суръатига хизматлар соҳаси энг катта таъсир кўрсатди
(1,6 ф.п.) ва бу соҳа ўтган йилнинг январь-июнига нисбатан 5,3 % га ўсди. Жумладан, савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 0,5 % га, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа – 0,3 % га ва бошқа хизматлар – 0,8 % га ўсди.

2018 йилнинг январь-июнь якунларига кўра, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида ҳам 2,3 % даражасида ижобий ўсиш суръати кузатилди. Мазкур тармоқдаги ўсиш суръати ҳисобидан ЯҲМ нинг 1,1 ф.п. ўсиши таъминланди.

Қурилиш тармоғининг ўсиш суръатлари 23,5 % ни ташкил этди. ЯҲМ нинг мутлоқ ўсишида қурилиш тармоғининг ижобий ҳиссаси 2,0 ф.п. даражасида баҳоланди.

2019 йилнинг январь – июнда ЯҲМ таркибида хизматлар соҳасининг улуши 31,8 фоизни ташкил қилди, бу эса 2018 йилнинг январь – июнга нисбатан 1,1 пунктга кўпдир (30,7 фоиз).

Жумладан, савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар улуши 0,3 пунктга ҳамда ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа хизматлари эса 0,8 пунктга камайган лекин хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар улуши 2,2 пунктга ўсди.

Жумладан, савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларнинг ЯҲМ тармоқлари таркибидаги улуши 2019 йил январь – июнида – 7,6 % ни (2018 йил январь – июнидаги – 7,9 %), ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа – 4,5 % ни (2018 йил январь – июнида – 5,3 %), хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар – 19,7 % ни (2018 йил январь – июнида – 17,5 %) ташкил этди.

Жиззах вилояти статистика бошқармаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!