» » Жиззахда ёшларнинг бандлиги таъминланмоқдами?

Жиззахда ёшларнинг бандлиги таъминланмоқдами?

01 август 2019 г 2 513 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2019 йил 31 январда имзоланган “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар самрадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасиниг мажлис баёни ва ушбу билан тасдиқланган “Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз йўлини топишга қийналаётган ёшларни замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тизимли ишларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури” тасдиқланиб, бу борада амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Жиззах вилоятининг Пахтакор, Шароф Рашидов, Зафаробод, Фориш туманларида ёшлар бандлиги борасида амалга оширилаётган ишларнинг бир қисми билан яқиндан танишдик.

Хусусан, яқиндагина иш фаолиятини бошлаган Пахтакор туманидаги янги замонавий “Paxtakor tekst” ип йигиришга мослашган корхонада 3 сменда иш олиб борилмоқда 450 га яқин ишчи фаолият олиб бораётган ушбу корхона ишчиларининг 50% ни ёшлар ташкил этиши қувонарлидир.

-Корхона ускуналари энг замонавий дунё тан олган стандартга мос Швецияранинг “Uster” фирмаси техналогиялари билан жиҳозланган. Ишлаб чиқарилган маҳсулот “калава ип” Туркия, Хитой давлатларига экспорт қилинмоқда, - дейди корхона ишчиси Ирода Бекжонова.

Тумандаги “Боғи адам Сахифа” фермер хўжалиги 100 гектар майдонга эга. Ушбу фермер хўжаликдаги буғдойдан бўшаган ерларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида туман ёшлар иттифоқи ва фермерлар Кенгаши билан ҳамкорликда ушбу фермер хўжалигидан 5 нафар доимий иш билан банд бўлмаган ёшларга 10 гектар, Зафаробод туманида “Чирилоуқ даласи” Ф/Хдан 5 нафарга 5 гектар беминнат ер майдони ҳам ажратилгани тумандаги доимий иш билан банд бўлмаган ёшларга оила иқтисодига оз бўлсада ўз хиссаларини қўшишига замин яратилмоқда.

“Yoshlar-kelajagimiz” давлат дастури асосида ажратилаётган имтиёзли кредит маблағлари ҳам ёш тадбиркорлар фаолиятини ривожлантириш, бандлигини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.

Пахтакор туманидаги “Беҳруз Азиз” хусусий корхонаси ҳам 11 та ишчи ўрин яратиб, қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. 215 млн имтиёзли кредит эвазига бошланган тадбиркорлик фаолияти бугун ўзининг мевасини бермоқда корхона томонидан бир кунда 250 кг қандолат маҳсулотлари вилоятимизнинг ички бозорларига етказиб берилмоқда.

Фориш туманида ҳам ёшларнинг бандлигига алоҳида эътибор қаратилган. Ёшлар бекор эмас туман марказига яқинлашганингиз сари “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”давлат дастури асосида қурилиш, ободонлаштириш ишлари авжида эканлигини кўришингиз мумкин. Бу ерда биз 200 нафар “Фидоий ёшлар отряди” фаолларини меҳнат қилаётганига гувоҳ бўламиз.

Туманда ҳунармандчилик ҳам устоз шогирд анаънаси асосида яхши йўлга қўйилган. “Шоҳона мебеллар” ЯТТ раҳбари Тўраев Расулнинг ҳам 10 дан ортиқ шогирдлари бор, оилавий ҳунармандчилик билан шуғулланиб келади. Эшик, дераза ромлар, юмшоқ мебеллар ясаб аҳолига қулай ва сифатли етказиб бермоқда.

- Ушбу касб билан 1,5 йилдан буён шуғулланиб келаман, оила аъзоларим онам, синглим ва турмуш ўртоғим ҳам менга ёрдам беради. Юмшоқ стулларга ва ёғочдан ишланган буюмларга мато тикиб беришда кўмакчи укаларим ҳам ушбу ҳунардан хабардор,-дейди Расулжон.

Шунингдек, туманниг фаол ёшлари Илхомова Лайло тўқувчилик ва тикувчилик билан шуғулланиб, 2019 йилдан буён Ёшлар марказида “Тўқувчилик” тўгарак раҳбари сифатида фаолият олиб бориб, 20 дан ортиқ, 6 ёшидан ҳайкалтарошлик ва кулолчилик билан шуғулланиб келган Шукуров Жавоҳир эса 15 дан ортиқ ёшларга ҳайкалтарошлик сирларини ўргатиб келмоқда.

Хонбанди шаҳарчасида жойлашган Ёшлар марказида “Жасмин мега сервис” МЧЖга қарашли “Фориш чеварлари” тикув цехи ҳам 86 нафар аёлларни иш билан таъминлаган бўлса шундан 61 тасини ёшлар ташкил қилади.

Шундай ҳаракатчан, тадбиркор ва фидоий ёшларимиз сафи кун сайин кўпайиши ёшларимизнинг бандлигини таъминлашда, устоз-шогирд анъаналарининг давом этишига сабаб бўлиши юртимиз равнақи ривожига асос бўлади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби

Элдор НАВРЎЗОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!