Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда қишлоқ  хўжалиги соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари ҳамда келгусидаги режаларига ойдинлик киритилди

Жиззахда қишлоқ  хўжалиги соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари ҳамда келгусидаги режаларига ойдинлик киритилди

01 август 2019 йил
1 273
0

Бугун Жиззах вилоят ҳокимлиги конференция залида “Қишлоқ  хўжалиги соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари ҳамда келгусидаги режалар”  мавзусида Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари  Маҳмуд Холбўтаев  иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Дастлаб, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг матбуот котиби Акмал Бинокулов матбуот анжуманини очиб берди.

Шунданг сўнг, вилоят ҳокимининг ўринбосари М.Холбўтаев вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Бугунги кунда 12 туманда фаолият юритаётган 7524 мингдан ортиқ фермер хўжаликларида мингдан ортиқ ишчи ва хизматчи меҳнат қилиб келмоқда, деб ўз сўзини бошлади вилоят ҳокими ўринбосари.

2019 йилнинг 6 ойи мобайнида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажми 4 триллион 473 миллиард сўмни ташкил қилди.

Вилоятда 2019 йил ҳосили учун 4735 нафар фермер хўжаликлари томонидан жами 178860 гектар, шундан 102500 гектарга сувли ҳамда 76700 гектар лалми майдонлардан давлатга 257,6 минг тонна дон топшириш белгиланган бўлиб, режага нисбатан 119,7 фоизга бажарилди.

Туманларда 2019 йил ҳосили учун 2011 нафар фермер хўжаликлари томонидан 78100 минг гектар майдондан давлатга 208600 минг тонна пахта хом ашёси топшириш бўйича контрактация шартномалари тузилди.

Жорий йил баҳорида 4723 нафар фермер хўжаликлари ҳамда 500 нафар касаначилар билан 3 та пиллани қайта ишлаш корхоналари томонидан 590 тоннага контрактация шартномалар тузилиб, шартномавий режа 595,5 тоннага бажарилди.

Бугунги кунда вилоятда 873 минг 133 бош йирик шохли моллар шундан 248 минг 245 бош сигирлар мавжуд.

Жорий йилда жами гўшт маҳсулотини ишлаб чиқариш 84,1 минг тоннага ва сут ишлаб чиқариш 266,4 минг тоннага ўсди.

Вилоят бўйича табиий сув ҳавзалари 205 минг гектар майдонда сунъий сув ҳавзаси 3282 гектарни ташкил этиб, бугунги кунда 2526 тонна балиқ овланган.

8668 дона қишлоқ хўжалиги техникалари мавжуд. Шундан 2019 йил 6 ойи давомида 374 та ҳар ҳил турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилинган бўлиб, шундан 160 таси зомонавий юқори унимли қишлоқ хўжалиги техникаларни ташкил этади.

Вилоятда 2019-2020 йилларда жами 236 та, қиймати 5,8 трлн миқдоридаги қишлоқ хўжалиги лойиҳалари амалга оширилиши белгиланган бўлиб, жорий йилнинг шу кунига қадар 52 та, қиймати 780,1 млрд. сўмлик лойиҳалар амалга оширилиб, 406 та янги иш ўринлари яратилди.

Матбуот анжумани сўнгида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар