» » Жиззахда олти ойда 108 минг 395 та қоидабузарлик аниқланди

Жиззахда олти ойда 108 минг 395 та қоидабузарлик аниқланди

02 август 2019 г 1 331 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида жорий йилнинг ўтган олти ойида йўл ҳаракати билан боғлиқ 108 минг 395 та, шу жумладан, 28 минг 278 та қўпол қоидабузарлик содир этилган.

Айниқса, бу қоидабузарликларнинг 587 таси ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш, 154 таси светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланиш, 7 минг 661 таси тезликни ошириш эканлиги анча ташвишланарлидир.
Ачинарли томони бу қоидабузарликлар оқибатида йўл транспорт ҳодисалари юз бериб, одамлар жабрланаётир. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида содир этилган 141 та йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 33 нафар фуқаро вафот этган, 137 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган.
Айниқса, болалар иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 54,5 фоизга ёки 12 тага, ушбу ҳодисаларда тан жароҳати олганлар 18 тага ортгани жиддий ташвиш уйғотадиган ҳолат.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ушбу жабрланган болалар ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ва таълим муассасалари масъул ходимлари томонидан назоратсиз қолдирилганлиги ҳамда ҳайдовчиларнинг белгиланган тезликка амал қилмасликлари оқибатида содир этилган.
Жиззахда Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими ва вилоят йўл ҳаракати хавфсизилиги бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси катта инспектори Эркин Очилов юқоридаги ҳолатлар борасида олиб борилаётган профилактик ишлар ҳақида батафсил ахборот берди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30-31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомида умумтаълим мактабларида махсус жиҳозланган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги” ўқув хоналарини ташкил этиб, 2019-2020 ўқув йилида алоҳида фан сифатида ўқитишни бир йил муддатда тажриба сифатида йўлга қўйиш борасида берган топшириғига асосан Жиззах шаҳрида 10 та, Ш.Рашидов туманида 2 та ва Мирзачўл туманида 1 та жами 13 та умумтаълим мактабларида замонавий кўринишда жиҳозланган махсус “Йўл ҳаракати хавфсизлиги” ўқув хоналари ташкил этилди.
Шунингдек, Жиззах шаҳрининг Шароф Рашидов, Ислом Каримов, Мустақиллик кўчалари туташган чорраҳаларига ҳаракат иштирокчиларини огоҳликка чақириш ва улар билан содир этилиши мумкин бўлган йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида 4 та монитор ўрнатилди.
Бу борада оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги ҳам кўриниб турибди. 
Анжуман иштирокчилари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги идоралари билан оммавий ахборот воситалари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш бўйича қатор амалий таклифлар билдирилди.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!