Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Сўнгги давлат вакиллари Ўзбекистонга етиб келди. «Ҳарбий-тиббий эстафета»га қуръа ташланди (фото)

Сўнгги давлат вакиллари Ўзбекистонга етиб келди. «Ҳарбий-тиббий эстафета»га қуръа ташланди (фото)

03 август 2019 йил
205
0

2 август куни V Халқаро армия ўйинларининг «Ҳарбий-тиббий эстафета» йўналишида иштирок этувчи сўнгги мамлакат жамоаси — тожикистонлик ҳарбий хизматчилар «Фориш»га етиб келди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Ҳарбий оркестр садолари ҳамда ўзбекона урф-одатлар билан тантанали равишда кутиб олинган меҳмонлар ўзлари учун ажратилган жойларга жойлашди.

Шундан сўнг, қуръа ташлаш маросими учун барча жамоалар шахсий таркиби ҳарбий шаҳарчадаги «Дўстлик уйи»да йиғилди. Шарафли меҳмон сифатида тадбирда жаҳон ареналарида Ўзбекистонни муносиб ҳимоя қилган ҳарбий спортчилар иштирок этди. Йиғилишга «АрМИ-2019»нинг кўчма кубоги шараф билан олиб кирилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти


Қуръа ташлаш маросимини Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари генерал майор Азизбек Икрамов очиб берди.

«Барчамиз «АрМИ—2019» доирасида ўтказилаётган «Ҳарбий-тиббий эстафета» танловига старт берилишини интиқлик билан кутмоқдамиз. Биз уни энг юқори даражада ўтказиш ниятидамиз. Ишончим комилки, мазкур танлов халқаро ҳарбий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшади. Барчага омад тилайман!», — деди генерал майор Азизбек Икрамов.

Шаффоф ва ошкор равишда ўтказилган қуръа натижаларига кўра, «Ҳарбий-тиббий эстафета» танловида жамоаларнинг иштирок этиш кетма-кетлиги аниқланди. Булар:

• 1 — Ангола;

• 2 — Арманистон;

• 3 — Россия;

• 4 — Зимбабве;

• 5 — Ветнам;

• 6 — Тожикистон;

• 7 — Мянма;

• 8 — Беларусь;

• 9 — Қозоғистон;

• 10 — Ўзбекистон;

• 11 — Озарбайжон.

Мазкур рўйхат барча давлат вакилларининг имзоси остида тасдиқланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар