» » Жиззахда ҳарбий қисм ташкил топганлигининг 25 йиллиги нишонланди

Жиззахда ҳарбий қисм ташкил топганлигининг 25 йиллиги нишонланди

03 август 2019 г 2 863 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги Мудофаа вазирлигига қарашли бўлган “Н”-ҳарбий қисмида ҳарбий қисимни ташкил топганини 25 йиллиги муносабати билан катта тантанали тадбир ўтказилди.

Ҳарбий қисмнинг ҳар йили тантана билан ўтказиладиган байрами ҳарбий хизматчиларни Ватанга фидойилик, ҳарбий бурчга, жанговар анъаналарига содиқлик руҳида тарбиялаш ва ҳарбий биродарликни мустаҳкамлашга чорлайди.

Тадбирда ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари штаб бошлиғи, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳарбий қисмлардаги бошланғич ташкилот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлим бошлиғи, давлат ва жамоат ташкилотлари вакллари ҳарбий қисм шахсий таркиби иштирок этди.

Сўзга чиққанлар ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳатлар ҳақида гапирар экан, юртимизда замон талабига жавоб берадиган самарали тизими яратилганлиги, натижада эса юксак назарий ва амалий билимга эга бўлган ҳарбий хизматчилар ўз билими, малакаси ва маҳорати билан Қуролли Кучларимиз сафларидан муносиб хизмат қилаётгани таъкидлаб ўтишди.

Шундан сўнг, ҳарбий қисм жамоасига ҳамда ҳарбий хизматни фаол ўтаётган офицер ва сержантларга ва аскарларга Ёшлар иттифоқининг фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари, китоблар топширилди.

Тадбир якунида ҳарбий қисмнинг қўл жанги чиқишлари ҳамда Жиззах шаҳар маданият бўлимининг концерт дастурлари намойиш этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!